Jump to content

Нигилизм

From Vikipediya
Revision as of 18:54, 24 April 2013 by CoderSIBot (talk | contribs) (Maqolaga matn qoʻshildi)

Нигилизм (лотинча ниҳил — „ҳеч нима“) оламнинг, айниқса инсониятнинг обектив қиймати йўқ, деб уқтирувчи фалсафий оқимдир. Нигилистлар қуйидагиларни таъкидлашади:

Нигилизм (лот. ниҳил — ҳеч нима) — мавжуд ижтимоий ҳаёт шакли ва ахлоқий нормаларни, маданий мерос ҳамда идеалларни инкор этиш. Ижти-моий-тарихий тараққиёт инқирозга учраган даврларда айниқса кенг ёйилди. Н. терминини биринчи марта немис файласуфи Ф. Г. Якоби (1743—1819) қўллаган. Россияда бу термин И. С. Тур-геневнинг "Оталар ва болалар" (1862) романи нашр этилганидан кейин кенг тарқалди. 19-а.

нинг 2-ярмида крепостнойлик анъаналарини ва динни инкор этган разночиншестидесятникларнинг радикал оқими вакиллари нигилистлар деб аталган. Кейинчалик Н. тер-мини инқилобий мафкура ва демократик ҳаракатни таҳқирлаш учун ишлатилган.[1]

  • бирор амал бошқасидан устун қўйилишига обектив сабаб йўқ;
  • мавжудликдан маъно ва мақсад йўқ;
  • бошқарувчи ёки яратувчи кучнинг (масалан, худонинг) борлигига эмпирик далил йўқ;
  • агарда шундай куч мавжуд бўлса ҳам, унга итоат қилиш ахлоқ жиҳатдан мажбурий эмас.

Нигилистларга кўра, обектив (яъни умумий, ҳамма мавжудотлар учун ягона) ахлоқ йўқ, ҳар қандай ахлоқ тизими кимнингдир нуқтаи назарига мос бўлади. Лекин муайян шахс ҳиссий ёки жамоат босими туфайли тайинли амални бажаради. Масалан, қийин аҳволга тушган одамга ачиниб, шу ачиниш ҳисси босими туфайли унга ёрдам кўрсатади; дўкон расталарига қўйилган молларни ўғирлашдан эса уни дин ва/ёки қонун принсиплари (жамоат босими) тийиб туради.

Бирор амалнинг бошқасидан устун қўйилишига обектив сабаб йўқлигини бундай мисол билан изоҳлаш мумкин: икки хил амал танлови бор — чўкаётган одамни қутқариш ёки қутқармаслик. Нигилистга кўра, иккала амал оқибатида ҳам ўша чўкаётган одам вафот этади (узоқ келажакда ёки ўша дамнинг ўзида). Яъни бу амалларнинг иккалови ҳам абадият миқёсида ҳеч нимани ўзгартирмайди.

Мавжудликдан маъно ва мақсад йўқлиги аввалги иддаолардан келиб чиқади. Бирор индивид мавжудлиги, ҳаёти фақат вақтинчалик аҳамиятга эга бўлиши мумкин, бироқ обектив жиҳатдан маъносиздир.

Худонинг мавжудлиги борасидаги баҳслар ҳозирги кунгача фақат демагогик характерга эга бўлиб келмоқда. Бу хусусда жиддий эмпирик далиллар мавжуд эмас.

Нигилизмга кўра, агар худо мавжуд бўлса ҳам, унга итоат этиш, бўйсуниш фақат унинг босими туфайли (жазосидан қўрқиб, мукофотидан умидвор бўлиб) амалга оширилиши мумкин. Худога итоат этиш, бошқа ҳар қандай амал каби, маъносиздир.

Шунингдек

Манбалар

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил