Jump to content

Аксепт

From Vikipediya

Аксепт (лотинча, аccептус — қабул қилинган) — 1) фуқаролик ҳуқуқида таклифда (офертада) кўрсатилган шартлар-285да шартнома тузишга розилик билдириш; халқаро ҳуқуқда шартнома шартлари билан боғланганлик тўғрисида бир томонлама ариза; 2) нақд пулсиз олиб бориладиган ҳисоб-китобнинг асосий шакли; товарлар, хизматлар, бажарилган ишлар ҳақини тақдим этилган тўлов талабномасига мувофиқ тўлашга розилик ёки тўлашни кафолатлаш. Маҳсулот (хизмат) етказиб берувчи томонидан тўлов талабномаси ёзилиб, тўлов суммасини харидор ҳисоб варағидан ўз ҳисоб варағига ўтказиш учун банкка тақдим этилади. Банкда тўлов талабномасини қондириш тўловчи Аксепт (розилиги) билан ўтказилади. Белгиланган қоидага кўра тўловчи талабни Аксепт қилиши ёки ёзма равишда рад этиши мумкин. Аксептни асоссиз рад этган тўловчи етказиб берувчи ҳисобига жарима тўлайди[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил