Jump to content

Аралаш иқтисодиёт

From Vikipediya

Аралаш иқтисодиёт — ҳозирги замон бозор иқтисодиёти моделларидан бири. Аралаш иқтисодиёт бозор иқтисодиётининг ри-вожланган ва демократлашиб, инсоний тус олган тури бўлиб, АҚСҲ, Англия ва Франсия каби ривожланган мамлакатларга хос. Аралаш иқтисодиёт полииқтисодий тизим булиб, ижтимоий юналтирилган бозор иқтисодиёти, кооператив иқтисодиёт каби моделлардан ўзининг 3 жиҳати билан ажралиб туради: а) мулкий хилма-хиллик. Иқтисодиётда ягона мулк монополиясига урин қолмайди, хилма-хил мулкчилик ёнма-ён ривожланади. Мулкчиликнинг 3 шакли мавжуд бўлиб, булар хусу-сий мулк, жамоа мулки ва давлат мулкидан иборат булади. Хусусий мулкнинг индивидуал (якка) мулк шакли эмас, балки кооператив (ширкат) шакли усту-ворлик қилади. Жамоа мулки эса ишчи ва хизматчиларнинг узига ёки уларнинг касаба уюшмасига карашли мулкдан ташкил топади ва халқ корхоналарида ўз ифодасини топади. Бу корхоналардаги ишчи ва хизматчилар ҳам мулк соҳиби, ҳам меҳнат ахли ҳисобланадилар. Дав-лат мулки энг муҳим, умуммиллий аҳамиятга молик соҳалар билан чекланади, унинг доираси хусусийлаштириш асосида қисқариб боради. Мулк шаклларидан ҳеч қайсиси монопол мавқеда бўлмайди. Иқтисодиётда мулк шаклларининг муво-занати сақданади; б) хўжалик юритиш хилма-хиллиги. Хўжалик якка, ширкат, аралаш тарзда юритилади. Хўжалик суб’эктлари хўжалик фаолиятини ўз маблағига, қарз пулига таяниб юритадилар, улар ўртасида ижара муносабатлари кенг тарқалади. Ер, умуман, кўчмас мулк ва ҳатто, машина-ускуналар ҳам ижара асосида ишлатилади, лизингнинг тур-ли шакл ва усуллари кенг қўлланади. Хўжалик юритиш миллий доирадан чиқиб байналмилаллашади. Қўшма кор-хоналар, трансмиллий корпорациялар ривожланади, очиқ иқтисодий зоналар ташкил топади; в) хўжалик фаолияти миқёсида мувозанатнинг таъминланиши. Йирик, ўрта ва кичик бизнес мувозанатли ҳолатда ривожланади. Йирик корхоналар монополиясига ўрин қолмайди. Ҳар бир бизнес ўз соҳасида ривож топади. Йирик ва кичик бизнес муносабати, бир томон-дан, рақобат муносабати бўлса, иккинчи томондан шериклик ва ҳамкорлик муно-сабатига айланади. Мувозанатли ҳолат рақобатга кенг йўл очади, монополияни чеклайди. Шу сабабли миллионлаб кор-хоналар ёпилади, ўзаро қўшилади ёки янгидан очилади. Иқтисодиёт суб’эктларининг кўпчилик бўлиши рақобатнинг аҳамиятини оширади. Аралаш иқтисодиёт кўп укладлиликни талаб этади ва бозор талаби атрофлича ўрганилиб, бозорбоп, яъни яхши сотиладиган товарлар ишлаб чиқарилади; барча ишлаб чиқариш омиллари унумдорликни таъминлаш йўлида мукаммаллаштириб борилади. Самарали ишлаб чиқариш ҳамма даромадларни (иш ҳақи, фой-да, рента, фоиз) ошириш имконини беради. Чунки ҳар бир омилнинг (ер, меҳнат ва капитал) берган иқтисодий самараси ошиб боради. Аммо даромадлар тарки-бида меҳнатдан келадиган даромад — иш ҳақи ғиссасининг ортиб бориши юз беради. Аралаш иқтисодиётнинг оммавий фаровонликни таъминлашдан иборат бош умумлаштирувчи қонуни бор ва у иқтисодиётнинг ижтимоий йўналишини ифода этади. Бу қонунни икки ҳолат юзага келтиради. Биринчи-дан, мулк хилма-хил бўлиб, озчилик қўлида тўпланмай, кўпчиликка тегишли бўлади ва меҳнат аҳли айни вақтда мулк соҳибларига ҳам айланади. Иккинчи-дан, маҳсулот ва хизматларнинг кўплаб яратилиши фаровонликни таъминлашга етарли бўлади. Даромадлар юқори бўлганидан улар тирикчилик сарфидан ортиб қолиб, пул ва модлий шаклдаги жамғармага айланади. Шу боис миллий бойлик таркибида аҳоли мол-мулкининг ҳиссаси ортиб боради. Ҳозирги Аралаш иқтисодиётда иқтисодий муноса-батларнинг аралаш тарзда бўлиши бо-зор ва нобозор муносабатларнинг уз-вий қўшилиб кетишига олиб келади. Бозор муносабатларига хос рақобат, фойда учун кураш, хусусий мулк ҳукмронлиги, даромадларнинг ишлаб чиқариш омилларидан фой-даланиш натижасига боғлиқ бўлиш каби белгилар билан бир қаторда узоқ шери-клик асосида ҳамкор бўлиш, бизнесда ўз ўрнини топиб обрў орттириш, имижга эга бўлиш, ишчи-хизматчиларнинг мулкдорларга айланиши, хайр-саҳоват қоидасига биноан ночорларга доимо ёрдам бериш каби муносабатлар ҳам камол топади. Аралаш иқтисодиётда тартибсизлик ва ноаниқлик минимал даражага тушади, иқтисодиёт давлат то-597монидан тартибга солинади, иқтисодий мувоза-натлар тезда тикланиб туради. Давлат даромадларни қайта тақсимлаб, минимал даромадларни кескин пасайи-шига йўл бермайди. Шу мақсадда қонун йўли билан иш ҳақи минимумў миқдори белгиланади. Давлат антимо-нопол си-ёсат юргизади. Фирмаларда маркетинг хизматининг кучли ривожланиши бозорни чуқур ўрганиб, унинг талабига мосла-шиш имконини бергани ҳолда давлат ҳам иқтисодиётни тартибга солиб турганидан кучли иқтисодий бўҳронлар ва ларзалар юз бермайди, иқтисодий танглик чуқур бўлмайди, ундан тезда ва кам талофат билан чиқилади. Умуман олганда жамиятда иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик қарор топади. Аралаш иқтисодиёт бозор муносабатларининг ҳозирчалик энг ривожланган шакли сифатида юзага келади. Унинг яққол на-мунаси деб АҚСҲ иқтисодиётини олиш мумкин. Иқтисодий назарияда Аралаш иқтисодиёт ҳақидаги қарашлар 20-асрнинг 20-йилларида пайдо бўлган. Кейинчалик „халқ капитализ-ми“, „демократик капита-лизм“, „оммавий фаровонлик жамияти“, „конвергенсия“ ва бошқа консепсияларда Аралаш иқтисодиёт назарияси такомиллаштирилди. Аҳмаджон Ўлмасов.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил