Jump to content

Дарахт

From Vikipediya
Секвоядендрон (Сеқуоиадендрон гигантеум) 60—80 м баландликкача ўсади.
Мартинка оролидаги кокос палмаси

Дарахт (лотинча: áрбор) — тана ва шохлари ёғочланган кўп йиллик ўсимлик. Дарахтлар бўйига қараб 3 гуруҳга: 1) 35 м дан баланд (чинор, терак, қора қайин, қарағай); 2) 25–35 м (қайрағоч, ёнғоқ, оқ қайин, тол, қатранғи); 3) 25 м гача (заранг, четан, шумурт) бўлинади. Мевали дарахтлар ҳам шаклига қараб 3 гуруҳга: 1) шохшаббаси кўп, баланд бўлиб ўсадиган (нок, гилос, ёнғоқ, олманинг айрим навлари); 2) танаси кўримсиз, илдиз бачкиларидан ҳам кўпаядиган бўйи паст (шафтоли, олманинг пакана хиллари, олча ва олхўрининг айрим турлари); 3) биринчи ва иккинчи гуруҳ оралиғидаги ўрта бўйли дарахтлар (олма ва ўрикнинг кўпчилик хиллари ва навлари, нок, олчанинг айрим турлари)га бўлинади.

Дарахтларнинг доим яшил ва баргларини ҳар йили кузда тўкадиган хиллари ҳам бор. Доим яшил дарахт барглари вақт-вақти билан тўкилиб, ўрнига янгиси чиқаверади.

Дарахтлар ёши уларнинг кесилган тўнкасидан ёки ўсиб турган илдиз бўғзидан (пармалаб олинган ўзагигача), ёғочлигидаги йиллик ҳалқалар сонига, шунингдек, дарахтларнинг ташқи белгилари (баргининг ранги, танасининг шакли, пўстлоғининг туси ва тузилиши)га қараб аниқданади.

Масалан, катта ёшдаги игна баргли дарахтлар баргининг ранги очроқ, ўсишдан тўхтаган дарахтнинг шохшаббаси юмалоқ телпак гумбаз шаклида, танасининг пастки қисми ёрилган, қалин, ўлик пўстлоқ тўқималари билан қопланган, баъзан пояси сиртида яшил, сариқ ва бошқа тусли буқоқлар пайдо бўлади. Ёш дарахтлар тик ўсади, шох-шаббаси чўзиқ конуссимон, пўстлоғи силлиқ, ялтироқ, игна баргли дарахтлар барги серсув, тўқ яшил. Дарахтларни ўғитлаш ёки ҳосил беришини тўхтатиш билан ҳаётини узайтириш мумкин. Шафтоли дарахти 15—20, саксовул 50—60, терак 70—80, ток 100, тол 300, хандон писта 350, тут ва ёнғоқ 400, қарағай, шумтол, заранг 700—1000, чинор 1000, эман 2000, шамшод 3000, мамонт дарахти 6000-йил яшайди. Дарахт инсонлар учун жуда катта аҳамиятга эга. Масалан, дарахтлар карбонат ангидрид (CО2)ютиб кислород чиқаради, инсонлар эса кислород ютиб карбонат ангидрид чиқаради. Мана шу тариқа табиат ва инсон ўртасидаги узвий боғлиқлик шаклланади.

Оила ва турлари

[edit | edit source]

Энг кўп дарахт турлари бўлган оилалар ва турлар 2017-йил ҳолатига кўра шулар ма'лум бо'лдики, дарахтларнинг 60065 та турлари мавжуд ва уларнинг энг кўп таксонлари қуйидагилардир:[1]:

Оиласи Дарахт тури
Бурчоқдошлар (Фабаcеаэ) 5405
Рўяндошлар (Рубиаcеаэ) 4827
Миртовые|(Мйртаcеаэ) 4330
Лаврдошлар (Лаураcеаэ) 2930
Андоза:Бт-руслат 2008
Андоза:Бт-руслат 1834
Андоза:Бт-руслат 1677
Андоза:Бт-руслат 1630
Андоза:Бт-руслат 1282
Андоза:Бт-руслат 1280
Уруғ Дарахт турлари
Андоза:Бт-руслат 1069
Андоза:Бт-руслат 884
Андоза:Бт-руслат 747
Андоза:Бт-руслат 727
Андоза:Бт-руслат 726
Андоза:Бт-руслат 624
Андоза:Бт-руслат 616
Андоза:Бт-руслат 598
Андоза:Бт-руслат 589
Андоза:Бт-руслат 468

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  1. Хато: |сарлавҳа= андозасида параметр кўрсатилмаган {{публикация}}. — Вол. 36, но. 5. — П. 454—489. — ИССН 1054-9811Скрипт хатоси: „чеcк исхн“ модули йўқ.. — ДОИ:10.1080/10549811.2017.1310049.