Jump to content

Гранулоцитлар

From Vikipediya

Гранулоцитлар (лотинча: гранулум донача ва юн. кйтос — ҳужайра) — ситоплазмасида доначалар (гранулалар) бор оқ қон таначалари (лейкоцитлар). Умуртқали ҳайвонлар ва одам кўмигида ҳосил бўлади. Г. учун оқсилли доначалар ҳамда сегментар ядро бўлиши хос. Доначаларининг шакли ва бўялишига қараб нейтрофиллар, эозинофиллар ва базофилларга бўлинади. Баъзи лейкоцитларнинг энг содда тузилган амёба каби фаол ҳаракат қилиш хусусияти ҳам бор. Одам қонидаги лейкоцитларнинг асосий қисмини Г. ташкил этади, улар асосан ҳимоя вазифасини ўтайди. Г.нинг алоҳида турлари ўртасидаги нисбат организмнинг умумий аҳволини билдирадиган кўрсаткич ҳисобланади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил