Ҳаққулобод
Бу мақолада манбалар <ref></ref> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ҳаққулобод | |
---|---|
шаҳар | |
40°54′22″Н 72°07′10″Э / 40.90611°Н 72.11944°Э | |
Мамлакат | Ўзбекистон |
вилоят | Наманган вилояти |
туман | Норин тумани (Ўзбекистон) |
Асос солинган | 1926-йил 26-сентабр |
Аҳолиси | 27 500 (2 005-йилги ҳолат) |
Вақт минтақаси | УТC+5 |
Телефон коди | 998 69 61 |
Почта индекс(лар)и | 160400 |
|
Ҳаққулобод — Наманган вилояти Норин туманидаги шаҳар (1974-йилдан), туман маркази. Вилоятнинг шарқида. Темир йўл стансияси. Вилоят маркази (Наманган шаҳри) гача 40 км. Аҳолиси 27,5 минг кишидан зиёд (2005). Почта индекси — 160400. Халқаро тел. коди — 998 69 61. Туман ҳокими Султонов Аъзамжом Маҳмудович (2012-йилдан ҳоказо)
„Норин пахта тозалаш“ А/Ж, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, йигирув-тўқув, тикувчилик фабрикалари, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Тўқимачиликка ихтисослашган Ўзбекистон—Литва „Клайна-Текстил“, „Ҳаққулобод-ПИК“ (2009), „НОРИН МЕCҲАНИКАЛ ПЛАНТ“ қўшма корхоналари ишлаб турибди. Миллий ҳунармандчиликнинг косибчилик, зардўзлик ва бошқа соҳалари ривожланган.
Шаҳарда 6 та умумий ўрта таълим мактаби, аниқ фанлар ва инглиз тилига ихтисослашган интернат мактаби, 1 касб-ҳунар коллежи 1 Академик лицей фаолият кўрсатади. Туман марказий кутубхонаси (маданият ва санъат биносида жойлашган) ва унинг 4 шохобчаси, болалар кутубхонаси, клуб муассасалари, „Шодлик“ стадиони мавжуд.
Ҳ.шаҳрига кўрк бағишлаб турувчи бинолар 'Ёшлар маркази' биноси, 'Осийў тантаналар мажмуаси, 'Бек-оталар чойҳонаси', 'Зиёд' тойҳонаси хамшахарларимиз хурсандчилик кунларида эл ҳизматида.
Туман марказий касалхонаси, болалар касалхонаси, катталар ва болалар поликлиникалари, ўсмирлар стоматология поликлиникаси, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Шаҳар ҳудудидан Андижон — Тошкент транспорт йўли ўтади. Ҳ.дан Тошкент, Наманган, Андижон, Чинобод, Учқўрғон ва вилоятнинг б. йирик шаҳарларига маршрутли таксилар қатнайди. Норин тумани Наманган вилоятнинг жанубий шарқий қисмида жойлашган бўлиб. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган 1962-1973-йилларда ва 1988-89 йилларда Учқўрғон тумани таркибида бўлган. Туман ғарбдан вилоятнинг Наманган ва Уйчи, шимолдан Учқўрғон туманлари, жануб ва шарқдан Андижон вилоятининг Балиқчи ва Избоскан туманлари билан чегарадош. Мйдони 207.1 кв.км.
Норин туманида Хаққулобод шаҳар, 8 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Пахтақишлоқ, Тошлоқ, Хўжаобод. Тўда, Марғизор, Норинкапа, Учтепа, Кургонтепа) ва 55 та махалла фуқоролар йиғинлари мавжуд. Норин тумани вилоятнинг шарқий қисмида Фарғона тизмасини этакларида жойлашган. Ғарбий чегаралари бўйлаб Қорадарё оқиб ўтади, релефи паст-баланд текисликлардан иборат (балл 600-800) метр тоғ этаклари палеоген даврининг гил, охактош, мергел жинсларидан таркиб топган Норин хавзаси ёппасига кондомератдан иборат. Қорадарё хавзасида кондомерат устуни ўнлаб метр қалинликда қоплаб ўтган қиёсий катта майдонда текислик хосил қилган. Нориннинг қайр текислиги Учқўрғон қишлоғидан бошлаб 2-3 км кенгайди: бу ерда қумоқ хамда қумлоқ жинслар кенг тарқалган. Туман худудининг шимолидан жанубга томон катта Андижон канали кесиб ўтади. Туманнинг жанубий ғарбий томонидан Қорадарёнинг эски узанидан ўтадиган Қолгандарё барча сизот сувларини йиғиб Қорадарёга қуйилади. Тупроғи жанубий қисмида ботқоқ торфли, Шимолда бўз тупроқ. Норин Қорадарёга қўшиладиган ерда ўтлоқли ботқоқ, ўтлоқли тупроқлар учрайди. Иқлими қуруқ. Континентал ёзи иссиқ. Қиши совуқ, январнинг ўртача температураси 6 градус июлники 27, Йиллик ёғин 190-215 мм . Вегетация даври 233 кун. Туман худуди хайдаладиган ерлардан иборат.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |