Икеда (Нагано)
Икеда 池田町 | |
---|---|
Шаҳарча | |
36°25′16.4″Н 137°52′28.5″Э / 36.421222°Н 137.874583°Э | |
Мамлакат | Япония |
{{{минтақа_тури}}} | Чубу вилояти |
Асос солинган | 1889-йил 1-апрел |
Майдон | 40.16 км2 (15.51 кв ми) |
Расмий тил(лар)и | япон |
Аҳолиси (2019-йил апрел) |
9 793 |
Зичлиги | 240 киши/км2 |
Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
Телефон коди | 0261-62-3131 |
|
Икеда (японча: 池田町 Икеда-мачи ) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2019-йил 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарчада 3947 та хонадонда 9793 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 247 нафарни ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 40,16 квадрат километр (15,51 ми²) га тенг. Икеда Япониядаги энг чиройли қишлоқлардан бири сифатида қайд этилган.
Географияси
[edit | edit source]Икеда шаҳарчаси шимолий-марказий Нагано префектураси ҳудудида жойлашган.
Атрофдаги муниципалитетлар
[edit | edit source]Иқлими
[edit | edit source]Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда совуқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Икеда шаҳрида ўртача йиллик ҳарорат 10,9 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1185 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 24,3 °C, энг паст ҳарорати эса январда, −1,7 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
[edit | edit source]Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Икеда аҳолиси сони сўнгги 50 йил ичида нисбатан барқарор бўлиб қолган.
Йил | Аҳоли | ±% |
---|---|---|
1960 | 11,25 | — |
1970 | 10,245 | −8.9% |
1980 | 10,61 | +3.6% |
1990 | 10,521 | −0.8% |
2000 | 10,658 | +1.3% |
2010 | 10,332 | −3.1% |
2020 | 9,932 | −3.9% |
Тарихи
[edit | edit source]Ҳозирги Икеда ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлган. Икеда Шинанонинг ички ҳудудларини Итоигавадаги Япон денгизи билан боғлайдиган Чикуҳи-каидо автомагистралида почта стансияси сифатида ривожланган. Икедамачи қишлоғи 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган. У 1915-йил 1-апрелда Икеда номи билан шаҳарча мақомига кўтарилди. Икеда 1955-йил 1-ноябрда қўшни Аисоме қишлоғини ўзига қўшиб олди.
Таълим тизими
[edit | edit source]Икеда шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган иккита давлат бошланғич мактаби ҳамда битта давлат ўрта мактаби шунингдек, Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта давлат юқори мактабига эга. Префектурада махсус таълим мактаби ҳам фаолият юритади.
Транспорти
[edit | edit source]Темир йўл
[edit | edit source]Шаҳарга ҳеч қандай йўловчи темир йўл линияси хизмат кўрсатмайди
Магистрал йўл
[edit | edit source]Шаҳар ҳудудида ҳеч қандай миллий магистрал йўллар қатнови амалга оширилмайди
Галерея
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]- Расмий сайти (японча)