Jump to content

Жанубий Хитой денгизи

From Vikipediya
Жанубий Хитой денгизининг шимоли-шарқий қисми
Жанубий Хитой денгизининг шимоли-шарқий қисми
Жойлашуви Шарқий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё
Океан типи денгиз
Ҳавзага алоқадор ўлкалар
Юзаси 3,500,000 сқуаре километре (1,400,000 кв ми)
Ороллари Жанубий Хитой денгизидаги ороллар рўйхати
Аҳоли пунктлари
Ёриқлари Манила хандақи

Жанубий хитой денгизи — Тинч океан ғарбидаги ярим ёпиқ денгиз. Жанубий-Шарқий Осиё соҳили билан Тайван, Лусон, Палаван ва Калимантан ораллари оралиғида жойлашган. Майдони 3,500,000 сқуаре километре (1,400,000 кв ми); ҳажми 3622 минг км3. Чуқурлиги жануби-ғарбида 200 м, шимоли-шарқда 5560 м гача, ўртача чуқ. 1140 м. Жанубий Хитой денгизига Синсзян, Хонгха, Меконг, Менам ва бошқа дарёлар қуйилади. Қирғоғи анча текис. Йирик қўлтиқлари: Бакбо ва Сиям. Энг йирик ороли — Хайнан. Майда оролларнинг кўпчилиги маржон ороллардир. Сув ости зилзилалари ва вулқон отилишлари бўлиб туради. Иқлими субекваториал иқлим. Қишда шимоли-шарқий, ёзда жанубий ва жанубий-ғарбий шамоллар эсади. Ёз ва кузда тез-тез тайфунлар бўлиб туради. Денгиз сувининг ўртача температураси февралда 20—28°, августда 28—29°. Шўрлиги 32—34 промилли. Ёғингарчилик йилига 2000-2500 мм ни ташкил этади. Сув қалқиши 5,9 м гача бўлиши мумкин. Денгизда балиқ ва бошқа денгиз ҳайвонлари овланади.

Йирик портлари

[edit | edit source]
  • Бангкок
  • Хошимин
  • Сянган
  • Гуанчжоу
  • Шантоу
  • Хайфон
  • Манила

Жанубий Хитой денгизидан муҳим халқаро денгиз йўллари ўтган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Жанубий Хитой денгизи“ ЎзМЕ. Ж-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил