Jump to content

Канада — Руминия муносабатлари

From Vikipediya
Канада ва Руминия давлатларининг харитада жойлашуви. Яшил рангда Канада, сариқ рангда Руминия кўрсатилган.

Канада — Руминия муносабатлари Канада ва Руминия ўртасидаги икки томонлама дипломатик муносабатлардир.

Канаданинг Бухарестда элчихонаси, Руминиянинг Оттавада элчихонаси ва учта бош консуллиги (Монреал, Торонто ва Ванкуверда) мавжуд. Руминиянинг Монктонда фахрий бош консуллиги ҳам бор. Канада ва Руминия ўртасида дўстона муносабатлар ривожланган, бу кучли сиёсий алоқалар ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Франкофония ва НАТО[1][2] каби кўплаб ташкилотларга умумий аъзоликдан далолат беради.

Тарихи

[edit | edit source]

1895-йилда Канада ички ишлар вазири Клиффорд Сифтон Буковинага ташриф буюрган. 1912-йилдан 1913-йилгача Роберт Уилям Сервис Болқон урушлари пайтида Торонто Стар газетасининг мухбири бўлган. Биринчи жаҳон уруши пайтида канадалик авантюрист Жозеф Уайцид Бойл Руминия ҳукумати томонида жанг қилиб, мамлакатни марказий кучлар қўшинларидан ҳимоя қилишга ёрдам берган. Фаолияти учун у „Руминия қутқарувчиси“ махсус унвонига сазовор бўлган. Жозеф Уайцайд Бойл Эдинбургдаги Руминия қироличаси Мери билан яқин дўст бўлган, улар тасдиқланмаган манбаларга кўра севишганлар эди. 1919-йил 16-августда Монреалда Руминиянинг Бош консуллиги очилгандан сўнг расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилган[3]. 1970-йилда Оттавада Руминия элчихонаси очилган. 2009-йил 15-июн куни Канада ташқи ишлар вазири Лоуренс Каннон Филипп Болн Руминия, Болгария Республикаси ва Кипр Республикасида дипломатик вазифаларни бажарадиган элчи этиб тайинланганини эълон қилди[4][5].

Савдо алоқалари

[edit | edit source]

Руминия Канаданинг Жануби-Шарқий Европадаги энг йирик савдо шериги ҳисобланади. Канада Руминиянинг Cернавода атом электр станциясини қуришда иштирок этган. Стансиянинг биринчи ядро реактори 1996-йилдан бери ишлайди ва иккинчи ядро реакторининг расмий ишга туширилиши 2007-йилда бўлиб ўтди. Канаданинг Атомиc Энергй оф Cанада Лимитед компанияси Руминияга учинчи ва тўртинчи реакторларни қуриш бўйича ўз хизматларини таклиф қилди. 2011-йилда Канада Руминия иқтисодиётига 273 миллион Канада доллари миқдорида сармоя киритди, инвестициялар минерал ёқилғи қидириш ва автомобил қурилишига қаратилган. 2012-йилда Канада ва Руминия ўртасидаги савдо айланмаси 387,5 миллион Канада долларига етди[6].

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Арчивед cопй“. 2011-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-феврал.
  2. „Cанада - Романиа Релатионс“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-декабр.
  3. „Архивированная копия“. 2018-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-декабр.
  4. „Архивированная копия“. 2017-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-декабр.
  5. „Wелcоме / Биэнвенуэ | Фореигн Аффаирс, Траде анд Девелопмент Cанада / Аффаирес éтрангèрес, Cоммерcе эт Дéвелоппемент Cанада“. 2017-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-декабр.
  6. „Cанада-Романиа релатионс“. 2017-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-декабр.