Jump to content

Корейслар

From Vikipediya
Корейслар
한국인 / 조선인
Умумий аҳоли сони
Катта аҳолига эга минтақалар
 Жанубий Корея      50,062,000 (2009)[1]
 Шимолий Корея      24,051,218 (2009 эст.)[2]

 Хитой 2,336,771 [3]
 АҚШ 2,102,283 [3][4]
 Япония 904,512 [3]
 Канада 223,322 [3]
 Россия 222,027 [3][5]
 Ўзбекистон 175,939 [3]
 Австралия 125,669 [3]
 Филиппин 115,400 [3]
 Қозоғистон 103,952 [3]
 Виэтнам 88,120 [3]
 Бразилия 48,419 [3]
 Буюк Британия 45,295 [3]
 Таиланд 40,370 [3]
 Украина 35,000 [6]
 Индонезия 31,760 [3]
 Германия 31,248 [3]
 Янги Зеландия 30,792 [3]
 Аргентина 22,024 [3]
 Қирғизистон 19,420 [3]
 Франсия 14,738 [3]
 Малайзия 14,580 [3]
 Сингапур 13,509 [3]
 Мексика 12,072 [3]
 Гватемала 9,921 [3]
 Ҳиндистон 8,337 [3]
 Швеция 7,000 [3]
 Парагвай 5,229 [3]
 Камбоджа 4,772 [3]
 Италия 4,203 [3]
 Жанубий Африка 3,949 [3]
Тиллар
Корейс тили
Динлар
Буддизм
Қариндош этник гуруҳлар
бошқа

Корейслар (ўзларини Чосон сарам — Чосон мамлакати одамлари деб аташади) — Кореянинг асосий аҳолиси. КХДР да (22,5 млн. киши), Корея Республикасида (44 млн. киши), РФ да (107 минг киши), Хитойда (1,86 млн. киши), Японияда (670 минг киши), Ўзбекистонда (183 минг киши), Қозоғистонда (103,3 минг киши) яшайдилар. Умумий сони 70,2 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Корейс тилида сўзлашади. Монголоид ирқига мансуб. Диндорлари будда, конфуцийлик ва христиан (пресвитерианлар) динига эътиқод қилади. К.нинг аждодлари кадим замонлардан бери Корея ярим орол ҳудудида яшаб келмокда. К.нинг шаклланишида 3 та қабила гуруҳи (палееосиё, олтой, австронез) қатнашган. Бунда етакчи ролни протоолтой қабилалари ўйнаган. Корейс қабилаларининг л-иттифоқи — Чосон 1-асрда вужудга келган. Бу аҳолининг этник таркибига катта таъсир кўрсатди. Милоддан аввалги 1-минг йилликнинг ўрталарида Манжуриянинг жанубида ва Кореянинг шим. да Чосон давлати (ўзларини чосон деб аташлари шундан) ташқил топди. 10-аср бошларида К. ягона халқ сифатида шаклланган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин корейс халқи 2 қисмга бўлиниб кетди. Жанубидаги К. ва шим.даги К. бошқа-бошқа тузум йўлидан кетишди. 1937— 38 йилларда собиқ шўролар тузуми зўравонлик билан Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкасидан 74500 К.ни Ўзбекистон ҳудудига кўчирди. Бунга асосий сабаб собиқ шўролар иттифоқи билан Япония ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви эди. Ўша даврда Корея я. орол Япония томонидан босиб олинган бўлиб, туб корейс аҳолиси билан Узоқ, Шарқ ҳудудидаги К. нинг этник келиб чиқиши бир эди. Ўзбек халқи К.га нисбатан ўзининг яна меҳмондўстлиги ва бағри кенглигини кўрсатди. Уларни уйжой, иш билан таъминлади, уларга маиший хизмат, маданий ўчоқлар яратди, болаларининг ўқиши, таълим олиши учун мактаблар очди. Асосий машғулотлари шоликорлик. Чорвачилик, балиқчилик, ипакчилик, ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланишади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Ким П., Корейси Республики Ўзбекистона, Т., 1993.[7]

Корейслар (Корейсча — чосон сарам) — Кореянинг туб аҳолиси. КХДРда 24 миллион, Жанубий Кореяда 50-миллион. Умумий сони 81-миллион киши. Шунингдек, Россияда 108-минг, Ўзбекистонда 184-минг, Қозоғистонда 104-минг (1992) Корейслар истиқомат қилишадилар. Антропологик тарафидан Корейслар монголоид ирқига киради. Корейс тилида гаплашишади.

Маданияти

[edit | edit source]

Корейсларнинг миллий кийими, айниқса, оқ матодан тикилади. Эркаклар кенг балақли шим, нимча, халат, аёллари узун белдамча, қисқа кофта, дамбал кияди. Миллий тасвирий санъати, архитектура хотиралар. Корейсларнинг миллий фол'клорлик ижодлари, халқ мусиқалари, қадимги афсоналари яхши сақланган. Мусиқа билан рақс санъати яхши ривожланган. Уланинг миллий асбобларига комунго, каягим, флейта, барабан киради.

Дини

[edit | edit source]

Корейслар буддизм динига мансуб халқ. Корейсларнинг оз миқдори — христиан динини қабул қилган. 3 — 4 асрларда Кореяга будда дини кенг авж олиб, ўрта асрларда конфуцийчилик қаттиқ таъсир қилади. 19-асрларда Кореяга христиан дини ҳам кирди, бироқ у дин кенг авж ола олмади

Қишлоқ хўжалиги

[edit | edit source]

Корейсларнинг миллий таомлари — аччиқ тузи ўткир балиқ билан кўкат. Кўрайслар қадимдан деҳқончилик билан шуғулланиб келганлар. Айниқса, гуруч, арпа, тариқ, шоли ўсимликлари, мевали дарахтлар ва кўкатлар экади. Ипак қуртини парвариш қиладилар. Денгиз йиқасидан балиқ ови билан шуғулланади. Кулолчилик, болтачилик, тўқимачилик ва кундаликка керакли буюмлар ясаш ҳунари яхши авж олган.

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Популатион оф Соутҳ Кореа 2010“. Энглиш.чосун.cом (1-феврал 2010-йил). Қаралди: 4-май 2012-йил.
  2. архив нусхаси (ПДФ), 2009-03-25да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2012-09-25
  3. 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 3,13 3,14 3,15 3,16 3,17 3,18 3,19 3,20 3,21 3,22 3,23 3,24 3,25 3,26 3,27 3,28 재외동포현황/Cуррент Статус оф Оверсеас Cомпатриоц. Министрй оф Фореигн Аффаирс анд Траде, 2009. Қаралди: 21-май 2009-йил.  (Арчиве.ис сайтида 2010-10-23 санасида архивланган)
  4. Ноте тҳат тҳе 2006 Америcан Cоммунитй Сурвей гаве а муч смаллер фигуре оф 1,520,703. Сеэ С0201. Селеcтед Популатион Профиле ин тҳе Унитед Статес. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 22-сентабр 2007-йил.  (Арчиве.ис сайтида 2020-02-12 санасида архивланган)
  5. Тҳе 2002 Руссиан cенсус гаве а фигуре оф 148,556. Сеэ „Население по национальности и владению русским языком по субъектам Российской Федерации“ (Руссиан). Федеральная служба государственной статистики. 2006-11-04да асл нусхадан (Миcрософт Эхcел) архивланди. Қаралди: 1-декабр 2006-йил. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам); Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам)CС1 маинт: дате формат () CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  6. архив нусхаси, 2013-11-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-25
  7. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил