Jump to content

Мату-Гросу

Координаталари: 15°34′0″С 56°4′0″W / 15.56667°С 56.06667°W / -15.56667; -56.06667
From Vikipediya
Мату-Гросу
португалча: Мато Гроссо

Герб
Герб
Байроқ
Байроқ
Штат
Тегишли Марказий-ғарбий ҳудуд
Таркибида - 5 мезорегион;
- 22 микрорегион;
- 141 муниципалитет
Маъмурий маркази Куяба
Губернатор португалча: Силвал Барбоса (БДХП)
Вице-Губернатор португалча: Франcисcо Тарқуинио Далтро (БДХП)
Сенаторлар португалча: Блаиро Магги (БРП)
португалча: Жайме Cампос (ДЕМ)
португалча: Педро Тақуэс (ДИП)
ЙАИМ (2009) Р$57 294 000  (14-ўрин)
Расмий тиллар Португал
Аҳоли (2010-йил) 3 035 122[1] (19-ўрин)
Зичлиги 3,36[1] киши./км²
Динлар таркиби католиклар
Майдони 903 329,7 [2] км² (3-ўрин)
Кенглиги -15.566667
Узунлиги -56.066667
Вақт минтақаси ГМТ-4
Код ИСО 3166-2 БР-МТ
Почта индекси 78000-000 по 78890-000
Расмий сайти мт.гов.бр
Харитада
Мату-Гросу харитада
Мату-Гросу, Харита
  1. 1,0 1,1 „Эстатистиcас де 29 де Новембро де 2010“ (пт). ИБГЕ. 2012-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-май.
  2. Cенсо 2010: популаcао до Брасил э де 190.732.694 пессоас (порт.)
15°34′0″С 56°4′0″W / 15.56667°С 56.06667°W / -15.56667; -56.06667

Мату-Гросу - Бразилиянинг жан.ғарбий қисмидаги штат. Майдони 906,8 минг км². Аҳолиси 2,49 млн. киши (2000). Шингу дарёси ҳавзасидаги ўрмонларда индейс қабилалари сақланган. Маъмурий маркази — Куяба шаҳри

Мату-Гросу Серра-дус-Паресис ва МатуГросу қумли платолари билан Бразилия ясситоғлигининг ғарбий ётиқ ён бағри ҳамда Пантанал текисликларида жойлашган. Иқлими ёзи сернам, субекваториал иқлим. Куяба шаҳрида ўртача ойлик температуралар 22—28°. Йиллик ёғин 2000 мм ва ундан ортиқ. Дарёлари серостона. Ўсимлик дунёси паст бўйли дарахт ва бутали саванналар, даре водийларида ўрмонлар ҳамда тропик ботқоқликлардан иборат.

Мату-Гросу — Бразилиянинг иқтисоди қолоқ штатларидан. Иқтисодининг асосини экстенсив чорвачилик ташкил этади. Ўрмон хўжалиги (каучук, палма ёнғоғи йиғиш) ривожланган. Деҳқончиликда шоли, соя, маккажўхори, маниок, шакарқамиш, какао, кофе экилади. Фойдали қазилмалардан касситерит, олтин, олмос олинади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Мату-Гросу" ЎзМЕ. М-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил