Jump to content

Мичаэл Асчбачер

From Vikipediya
Мичаэл Асчбачер
Таваллуди 8-апрел 1944-йил (1944-04-08) (80 ёш)
Литтле Роcк, Аркансас, АҚШ
Фуқаролиги АҚШ
Соҳаси Математика
Институтлар Cалифорниа технология институти
Таълими Cалифорниа технология институти
Wисcонсин–Мадисон университети
Академик раҳбарлари Ричард Бруcк
Машҳур ишлари Гуруҳ назарияси
Мукофотлари Cоле мукофоти (1980)
Ролф Счоcк мукофоти (2011)
Лерой П. Стеэле мукофоти (2012)
Wолф мукофоти (2012)

Мичаэл Асчбачер (талаффузи: Майкл Ашбахер) (1944-йил 8-апрелда туғилган) — америкалик математик. Якуний гуруҳлар (чекли гуруҳлар) бўйича ишлари билан танилган. 2012-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Асчбачер 1966-йил Cалифорниа технология институтини тамомлаган. 1969-йил Wисcонсин–Мадисон университетидан ПҳД даражасини олган. 1970-йилдан Cалифорниа технология институтида ишлай бошлаган.

Олим 1970—1980-йилларда якуний содда гуруҳлар классификациясини тамомлашда муҳим рол ўйнаган. Кейинчалик классификация тўлиқ эмаслиги аниқланган. Бу муаммони Асчбачер Степҳен Смитҳ билан ҳамкорликда ҳал қилди. Хусусан, икки математик мазкур масалада 1300 саҳифали икки китоб ёзди.