Jump to content

Мукофот

From Vikipediya

Мукофот – биронбир фаолият соҳасидаги алоҳида ютуклар учун рағбатлантириш шакли. Ўзбекистон Республикаси да пул ва натура кўринишидаги, якка шахсларга ёки жамоага бериладиган М.лар мавжуд. М.лар ўзининг даражасига кўра: давлат М.лари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотларининг М.лари, корхона, муассасаларнинг ўз ходимларига берадиган М.лари, халқаро М.ларга; шаклига кура эса – орденлар, медаллар, фахрий унвонлар, қимматбаҳо совринлар, пул М.лари ва бошқаларга бўлинади.

Давлат М.лари фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, фантехника, санъат ва адабиёт ҳамда бошқа соҳаларда улкан муваффақиятларни қўлга киритганлиги, тараққиётга катта ҳисса қўшганлигини расман эътироф этилишини билдиради. Давлат М.ларининг турлари, такдирланиш шартлари, тартиблари қонунлар ва бошқа расмий ҳужжатларда белгилаб қўйилади. Ўзбекистонда фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Рапҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, бадиий ижод соҳасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги сохасида Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, адабиёт ва санъат соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, иқтидорли қизлар учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. „Давлат мукофотлари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1995 йил 22 декабр)га кўра, „Ўзбекистон Ҳаҳрамони“ унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари, фахрий унвонлари ва Фахрий ёрлиғи давлат М.лари ҳисобланади (қарангЎзбекистон Республикасининг орден ва медаллари, Фахрий унвонлар).

Айрим шахсларни жамият ҳаётидаги салмоқли ҳиссасини тақдирлаш мақсадида Жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотларининг М.и ҳам таъсис этилади (мас, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, рассомлар уюшмаси ёки б. жамоат бирлашмаларининг М.лари).

Корхона, муассасаларнинг ўз ходимларига берадиган М.лари – меҳнат интизомкпч мустаҳкамлашнинг асосий ҳ^куқий усулларидан ҳисобланади. Корхонада ходимларни М.лаш ички меҳнат тартиби қоидалари, М.лашга оид ички низомлар, бошқа локал меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. У моддий ва маънавий тусда бўлади. Моддий йўсиндаги М.лар жумласига қимматбаҳо буюм билан ёки пул кўринишида бериладиган М.лар киради. Пул М.и корхонада иш қақи тўлаш тизимида назарда тутилган (иш натижасига кўра мунтазам бериб бориладиган) ва иш ҳақи тизимида назарда тутилмаган (бир марталик) М.ларга бўлинади. Иш ҳақи тўлаш тизимида назарда тутилган (шу жумладан, корхона йиллик иш натижаларига кўра туланадиган „ўн учинчи“ ва ҳатто „ўн тўртинчи“ ойлик деб аталувчи) М.ларни бериш мезонлари, шартлари, тартиблари корхонанинг бевосита ўзида иш берувчи томонидан ходимлар вакиллик органи билан келишиб тасдикданадиган ички меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади. Корхоналарда ташаккур эълон қилиш, ҳурмат китобига номини ёзиш, корхона фахрий унвонларини бериш ва ҳоказо шакллардаги маънавий рағбатлантиришлардан фойдаланилиши мумкин. Ходимларни мукофотлашда қар бир ходимнинг корхона ютуғига қўшган қиссасини алоҳида ва муносиб баҳолаш иш самарадорлигини оширишга таъсир қилади.

Халқаро М.лар – халқаро ташкилотлар, жамғармалар, хорижий хусусий шахслар томонидан муайян соҳада оламшумул аҳамият касб этувчи ютукларга эришган кишиларни тақдирлаш (пул ёки махсус унвонлар, халқаро грантлар ва бошқа бериш) учун таъсис этилади (мас, Нобел мукофоти, ЙУНЕСКО халқаро М.и ва ҳоказо).

Йўлдош Турсунов.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил