Нажд ва Ҳижоз Қироллиги
Нажд ва Ҳижоз Қироллиги араб. مملكة الحجاز ونجد
| |
---|---|
Пойтахт | Ар-Риёд |
Энг катта шаҳар | Ар-Риёд, Макка, Мадина |
Расмий тил(лар) | Арабча |
Ҳукумат | Мутлоқ Теократик Монархия |
• Қирол |
Абдул-Азиз ибн Сауд |
• Ташкил Топган |
1926-йил 6-январдан |
• Тугатилиши |
1932-йил 23-сентябргача |
Майдон | |
• Бутун |
2 149 690 км2 |
Аҳоли | |
• 1932-йилги рўйхат |
2 439 000 киши |
Пул бирлиги | Саудия риёли |
Нажд ва Ҳижоз Қироллиги (араб. مملكة الحجاز ونجد) — Арабистон ярим оролидаги давлат, 1920-йилларда Ҳижоз подшолиги Нажд томонидан босиб олингандан кейин ташкил топган. 1926-йил 8-январда Макка масжидида Нажд султони Абдулазиз ибн Саудга Ҳижоз подшоси сифатида тож кийдирилади. 1927-йил 29-январда у "Нажд подшоси" (собиқ "Султон" ўрнига) унвонини ҳам олди. 1927-йил 20-майда Жиддада имзоланган шартномага кўра, Абдулазиз давлати Буюк Британия томонидан тан олинди ва “Нажд ва Ҳижоз подшолиги” номини олди.
1932-йил 23-сентябрда Нажд, Ҳижоз, Ал-Ҳаса ва Қатиф вилоятлари Саудия Арабистони деб номланган янги ягона қиролликка бирлаштирилди.
Халқаро муносабатлар
[edit | edit source]Буюк Британия билан яқин алоқалар туфайли Абдул Азиз Британия ҳарбий ёрдамидан фойдаланган ҳолда экспансионистик сиёсатини давом эттира олди. Шу сабабли Нажд ва Ҳижоз Миллатлар Лигасидан четлаштирилди.
Нажд ва Ҳижоз қироллиги 1926-йилда Совет Иттифоқи томонидан тан олинди. СССР янги давлат ва Абдул-Азиз ибн Саудни тан олган биринчи давлат бўлди, бу СССРнинг араб мамлакатларидаги биринчи ваколатли вакили Карим Абдрауфович Ҳакимовнинг дипломатик ғалабаси эди.
Макка шаҳрида чиқадиган “Умм-ал-Қура” (أم القرى) газетасининг ҳижрий 1344-йил 3-ша’бон сонида (1926-йил 16-феврал) қуйидаги хабарни э’лон қилди:
Ҳижрий 1344-йилнинг учинчи ша’бонида подшоҳ Россиянинг ваколатли вакили ва консулидан қуйидаги мазмундаги хат олди:
Жаноби Олийлари
Ҳижоз шоҳи ва Нажд султони ва қўшиб олинган ҳудудлар.
...Ҳукуматимнинг кўрсатмаларига амал қилиб, Жаноби Олийларига шуни ма’лум қилиш шарафига муяссар бўлдимки, Совет Республикаси ҳукумати, халқлар мустақиллиги ва эркинлигини ҳурмат қилишнинг асосий тамойилларига мувофиқ ва Ҳижоз халқининг Ҳижоз подшоҳи сифатидаги байъатда (қасамёдда) намоён бо'лганлигини ҳисобга олган ҳолда, Жаноби Олийларини Ҳижоз подшоҳи ва Нажд султони ва қўшиб олинган ҳудудлар деб тан олади...
Бинобарин, Совет ҳукумати Жаноби Олийлари ҳукумати билан муносиб дўстона муносабатларда, деб ҳисоблайди.
Хулоса қилиб айтганда, менинг энг самимий ҳурматимни қабул қилинг,
Карим Ҳакимов,
Совет Республикасининг ваколатли вакили ва Жиддадаги Бош консули.
Америка Қўшма Штатлари 1931-йилда янги давлатни тан олди.
1932-йилга келиб Жиддада Буюк Британия, СССР, Туркия, Форс ва Нидерландия дипломатик ваколатхоналарига эга эди; Франсия, Италия ва Мисрнинг норасмий вакиллари бор эди.
Манба
[edit | edit source]worldstatesmen.org(ingl.)