Панжакент
шаҳар | |
39°30′11″Н 67°36′54″Э / 39.50306°Н 67.61500°Э | |
Мамлакат | Тожикистон |
вилоят | Суғд вилояти |
{{{туман_тури}}} | Панжакент тумани |
Ҳукумат | |
Илк эслатилиши | милоддан аввалги В |
Қачондан бери шаҳар | 1953 |
Маркази баландлиги | 900 м |
Расмий тил(лар)и | Тожик тили|тожикча |
Аҳолиси (2013) |
40 000 [1]. |
Миллий таркиб | тожиклар, ўзбеклар |
Вақт минтақаси | УТC+5 |
Телефон коди | +992 3475 |
Почта индекс(лар)и | 735500 |
Автомобил коди | 02РТ |
|
Панжакент, Панжикент (суғ. pncyknδh[2], тожикча: Панҷакент, диал. Панҷакат, форсча: پنجيكند) — Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги шаҳар (1953-йилача шаҳарча). Зарафшон дарёси водийсида, Самарқанддан 68 км жануби-шарқда жойлашган. Панжакент туманининг маъмурий маркази. Аҳолиси 40 минг кишига яқин (2013).
Саноати
[edit | edit source]Олтин руда комбинати, озиқ-овқат (вино, сут, тамаки ферментация, консерва заводлари, гўшт, шоли ун комбинаттлари) саноати мавжуд. Тарих ўлкашунослик музейи, педагогика билим юрти бор.
Тарихий обидалари
[edit | edit source]Ҳозирги Панжакентдан 1,5 км жануби-шарқда қадимги Панжакент шаҳри ҳаробалари жойлашган. Унинг майдони 13,5 га, шаҳристон, кўҳандиз, рабод ва қабристондан иборат. Панжакентни 1938—40 йилларда археолог В. Р. Чейлитко текширган. Шаҳар ҳаробаларини мунтазам ўрганишни А. Ю. Якубовский 1946-йилдан бошлаб берди, 1953-йилдан текшириш ишларини А.М.Беленицкий давом эттирди. Шаҳристондан кўп кўча тармоқлари, Хом ғишт ва пахсадан қурилган 2 қаватли айвонли турар жой бинолари, ҳунармандчилик устахоналари ва дўконлар қолдиғи топилди. Шахристон марказида 5—7-асрларга оид ибодатхона кўринишида 2 та бино бўлган. Шаҳар деворидан ғарбда уч қават истеҳком билан ўралган кўҳандиз жойлашган. Шаҳардан шарқса эса 2 қават уйли ҳовлилар (чорбоғлар) бўлган. Кўхандизда қамал вақтида яшашга мўлжалланган мустаҳкам минора (донжон) ва ҳоким саройи жойлашган. Археологик қазишлар жараёнида Панжакентдан бир неча минг жез ва кумуш танга топилган. Булардан Панжакентда зарб қилинган суғд тангалари алоҳида қимматга эга. Сопол парчаларига суғд тилида ва камдан-кам араб тилида туш-сиёхда ёзувлар битилган. Купчилиги ёнғин пайтида куйиб кетган сопол ҳайкаллар, ўйиб ишланган ёғоч шакллар, шунингдек, ҳар хил мазмундаги манзаралар тасвири ва нақшгул солинган ёғоч ғўлалар топилди. Айниқса, деворларга ишланган расмларда — оқсуяклар базмлари, диний маросимлар, ов, жанглар манзаралари ва мифологик шакллар тасвирланган. Шаҳар 5—8-аср ўрталарида равнақ топган, 8-аср 1-чорагида шаҳарни араб босқинчилари вайрон қилган. 8-аср 2-ярмида Панжакент бутунлай ҳаробага айланиб, аҳоли яшамаган. Қадимги Панжакент асосида музей қўриқхона ташкил этилган[3].
Адабиёт
[edit | edit source]- Якубовский А. Ю., Древний Панджиканд, в сборнике: По следам древних культур, М., 1951
- Беленицкий А. М., Распопова В. И., Древний Пенджикент, Душанбе, 1971
- Беленицкий А. М., Монументальное искусство Пенджикента. Живопись. Скульптура, М., 1973
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Агентство по статистике при Президенте Республики Таджикистан. „Численность населения Таджикистана на 1 января 20 1 3 года“ (ру) (2013-йил 1-январ). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-21 санасида архивланган)
- ↑ Лурье П. Б. Историко-лингвистический анализ согдийской топонимики. Дисс. на соиск. уч. ст. канд. фил. наук. СПб. 2004.— Стр. 91
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
[edit | edit source]- http://meridian-tour.tj/tj-cities/penjikent-rodina-rudaki.html (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-29 санасида архивланган) Пенджикент – родина Рудаки
- http://meridian-tour.tj/tj-cities/penjikent-rodina-rudaki/penjikent-na-foto-i-kartinkah.html (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-29 санасида архивланган) Пенджикент на фото
- http://www.gupsayoh.tj/penjikent.html (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-28 санасида архивланган)
- http://slovari.yandex.ru/dict/bse/article/00058/15800.htm (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-11-21 санасида архивланган)
- http://www.advantour.com/rus/tajikistan/penjikent/sarazm-settlement.htm
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |