Jump to content

Паст даражадаги лазер терапияси

From Vikipediya

Паст даражадаги лазер терапияси (ПДЛТ), совуқ лазер терапияси ёки фотобиомодуляция (ФБМ) паст даражадаги (паст қувватли) лазерлар ёки ёруғлик чиқарадиган воситаларни қўллайдиган тиббиёт шаклидир. Юқори қувватли лазерлар лазер тиббиётида тўқималарни кесиш ёки йўқ қилиш учун қўлланилса, кам қувватли лазерларни қўллаш оғриқни енгиллаштиради ёки ҳужайра фаолиятини тиклайди ва кучайтиради. Таъсирлар маълум тўлқин узунликлари тўплами билан чекланган кўринади ва ПДЛТни паст даражали доза оралиғида юбориш самара бермайди.

Механизми

[edit | edit source]

 ПДЛТ механизми ҳақида тадқиқотлар давом этмоқда. ПДЛТ таъсири лазернинг тўлқин узунликлари чекланган кўринади ва ПДЛТни дозани пастроқ юбориш самарали эмас. Фотокимёвий реакциялар биологик тадқиқотларда яхши ва ПДЛТ биринчи фотокимёдаги қонундан фойдаланади (Гроттҳусс-Драпер қонуни): фотокимёвий реакция содир бўлиши учун ёруғлик кимёвий модда томонидан қабул қилиниши керак. ПДЛТда бу кимёвий модда митохондриядаги электрон ташиш занжирида иштирок этувчи ситохром c оксидаза нафас олиш ферменти билан ифодаланади.

Тиббиётда фойдаланиш

[edit | edit source]

Ҳар хил ПДЛТ қурилмалари мушак-скелет тизимининг бир нечта касалликларини, шу жумладан карпал туннел синдроми (CТС), фибромиялжия, остеоартрит ва ревматоид артритни даволашда фойдаланиш учун қўлланилмоқда. Улар, шунингдек, темпоромандибулар бўғимларнинг касалликлари, яраларни даволаш, чекишни ташлаш ва сил касаллиги учун тарғиб қилинган. ПДЛТ кимётерапия билан илдиз ҳужайраси трансплантациясини қабул қилувчиларда оғиз шиллиқ қаватининг олдини олиш учун самарали. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ПДЛТ роматоид артрит, остеоартрит, сурункали бел оғриғи, ўткир ва сурункали бўйин оғриғи, учун қисқа муддатли оғриқни енгиллаштиришда самарали. ПДЛТ нинг стоматологияда ва жароҳатни даволашда фойдали эканлиги ҳақидаги далиллар бор.

Ветеринариядан фойдаланиш

[edit | edit source]

Ветеринария клиникалари ит ва мушукларда артритдан тортиб яраларгача бўлган турли хил касалликларни даволаш учун совуқ лазер қурилмаларидан фойдаланади. Ушбу даволашнинг ҳайвонларга таъсири бўйича жуда кам тадқиқотлар ўтказилди. Далилларга асосланган ветеринария тиббиёти ассоциацияси президенти Бреннен Маккензи "итлар ва мушукларда совуқ лазерни тадқиқ қилиш жуда кам ва умуман сифациз эканлигини таъкидлади. Баъзи тадқиқотлар натижа берганини кўрсаца, баъзилари йўқлигини айтади.

Жамият ва маданият

[edit | edit source]

Венгер шифокори ва жарроҳи Эндре Местер (1903-1984) 1960 йилда ёқут лазерини,1961 йилда гелий-неон ихтиро қилинган. Бир неча йилдан сўнг паст қувватли (ҲеНе) лазерларнинг биологик таъсирини кашф этган. Местер тасодифан паст даражадаги ёқут лазер нури сочни қайта ўстириши мумкинлигини аниқлади, бу тажрибани такрорлаш пайтида бундай лазерлар сичқонларда ўсмаларни камайтириши мумкинлигини кўрсатди. У ишлатаётган лазер у ўйлагандек кучли эмас эди. Бу ўсимталарга таъсир қилолмади, аммо у тажриба ўтказиш учун сичқонларнинг сочини олдирган жойларда назорат гуруҳидагиларга қараганда даволанган сичқонларда сочлар тезроқ ўсиб бораётганини пайқади. У бу натижаларни 1967 йилда эълон қилди У паст даражадаги ҲеНе нури сичқонларда жароҳатни даволашни тезлаштириши мумкинлигини кўрсатди.

1970-йилларга келиб, у тери яраси бўлган одамларни даволаш учун паст даражадаги лазер нурини қўллаган. 1974 йилда Будапештдаги Семмелwеис тиббиёт университети қошида лазер тадқиқот марказига асос солди ва умрининг охиригача шу ерда ишлашни давом эттирди. Ўғиллари унинг ишини давом эттириб, АҚШга олиб келишди. 1987 йилга келиб, лазер сотувчи компаниялар оғриқни даволаш, спорт жароҳатларини даволашни тезлаштириш ва артритни даволаш мумкинлигини даъво қилишди, аммо ўша пайтда бунинг учун жуда кам далиллар мавжуд эди. Местер дастлаб ушбу ёндашувни „лазер биостимуляцияси“ деб атаган, аммо у тез орада „паст даражадаги лазер терапияси“ деб номланади ва ушбу ёндашувни ўрганувчилар томонидан ёруғлик чиқарадиган диодларнинг мослашуви билан „паст даражадаги ёруғлик терапияси“, ва „паст даража“ нинг аниқ маъноси атрофидаги чалкашликларни бартараф этиш учун „фотобиомодуляция“ атамаси пайдо бўлди .

Номлари

[edit | edit source]

Паст даражадаги ёруғлик терапияси сарлавҳаси остидаги тиббий мавзу остида қуйидаги атамалар муқобил атамалар сифатида қабул қилинади: ПДЛТ, лазер биостимуляцияси, лазерли фототерапия, паст даражадаги лазер терапияси, паст қувватли лазер нурланиши, паст қувватли лазер терапияси ва фотобиомодуляция терапияси. Фотобиомодуляция терапияси атамаси саноат мутахассислари томонидан афзал кўрилган. Бироқ, ПДЛТ бир қатор бошқа атамалар остида тадқиқ қилинган, жумладан, қизил нур терапияси, кам қувватли лазер терапияси (ЛПЛТ), юмшоқ лазер терапияси, паст интенсив лазер терапияси, паст энергияли лазер терапияси, совуқ лазер терапияси, био-стимуляция лазер терапияси, фото-биотерапия, терапевтик лазер ва монохроматик инфрақизил нур энергияси (МИРЕ) терапияси. Баъзида аниқроқ иловалар ўз шартларига эга, масалан, акупунктур нуқталарига қўлланганда, процедура лазер акупунктури деб аталади.

ПДЛТни интраназал нурланиш билан кўрсатиш

Мускул-скелет тизими

[edit | edit source]

Текширишлар давомида мушак оғриғининг кечикган пайтида фойдаланиб бўлмайди. Бу мушакларнинг оғриғи ва жароҳатлари учун фойдали бўлиши мумкин. 2008 йилда Cочране Либрарй текшируви ПДЛТ нинг носпесифик бел оғриғини даволаш учун етарли эмаслиги ҳақидаги хулосага келди , бу топилма 2010 йилда сурункали бел оғриғини кўриб чиқишда акс эттирилган. 2015 йилги текширув ўзига хос бўлмаган сурункали бел оғриғида фойда топди. ПДЛТ ҳам ўткир, ҳам сурункали бўйин оғриғини даволашда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ, 2013-йилда, бўйин оғриғи учун ПДЛТни тизимли кўриб чиқиш ва мета-таҳлил шуни кўрсатдики, фойда муҳим аҳамиятга эга эмас ва далиллар нотўғри бўлиш хавфи юқори.

ПДЛТ ревматоид артрит , сурункали бўғим касалликларидан келиб чиққан оғриқни қисқа муддатли даволашда ҳам фойда бериши мумкин. 2019 йилги тизимли таҳлил ва мета-таҳлил остеоартритда оғриқни камайтиришини аниқланди. Темпоромандибуляр касалликларда оғриқни яхшиламаса ҳам, у функцияни яхшилаши мумкин.

Соч тўкилиши

[edit | edit source]

ПДЛТ соч тўкилиши учун даволаш сифатида ўрганилган; 2012-йилда ўтказилган тажрибалар соч тўкилишини даволаш учун лазерлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлади 2014 йилги кўриб чиқиш лазерларнинг фойдаси ҳақида тахминий далилларни топди, бошқа 2014 йилги текширув натижалари аралашганлиги, юқори мойиллик хавфи борлиги ва унинг самарадорлиги ноаниқ эканлиги ҳақида хулосага келди. 2015 йилги текширув фойданинг тахминий далилларини топди. Бундан ташқари, 2017 йилги клиник синовларни кўриб чиқислиб, кўриб чиқилган 11 та синовдан 10 таси „ПДЛТ билан даволаш пайтида андрогеник алопесиянинг бошланғич ёки назорат билан солиштирганда сезиларли яхшиланишини кўрсатди“.

Мия шикастланишлари

[edit | edit source]

ПДЛТ бошқа тажрибалар қаторида травматик мия шикастланиши (ТБИ) ва инсулт учун ўрганилган. Бошга қўлланилганда у транскраниал фотобиомодуляция ёки транскраниал паст даражадаги ёруғлик терапияси сифатида танилган.

Саратонни даволашнинг ён таъсири

[edit | edit source]

ПДЛТ кўкрак бези саратони билан боғлиқ лимфедемада оғриқ ва шишишни камайтириш усули сифатида ўрганилган.

Илдиз ҳужайралари

[edit | edit source]

Такрорий олиб борилган тадқиқот йўналиши ҳужайра пролиферациясини, шу жумладан илдиз ҳужайраларини кўпайтириш учун ПДЛТни қўллашдир.

Шунингдек қаранг

[edit | edit source]
  • Фототиббиёт
  • Нур терапияси
  • Қон нурланиши терапияси
  • Фоторежувенация