Прокариот
Прокариотлар (лотинча: Про — олдинги, илгариги ва карион — ядро) — ҳужайрасида мембрана билан чегараланган ядроси бўлмаган организмлар. Прокариотларга бактериялар, сианобактериялар, архебактериялар киради. ДНК, оқсил ва РНКдан иборат ядро аппарати ситоплазмада очиқ жойлашган. Генетик системаси (генофор) ҳужайра мембранасига ёпишган бўлиб, примитив хромосомага мос келади. Кўпайишда генофорнинг ҳар қайсиси ҳужайра мембранаси билан бирга янги ҳужайраларга ўтади. Митоз бўлмайди, хлоропластлар, эндоплазматик тўр, митохондриялар, Голжи аппарати, сентриоллар учрамайди.Ҳужайра девори асоси гликопептид мурендан иборат. Рибосомалари анча кичик, эукариотлар хромосомаларидан оқсил сони ва седиментация коэффициенти билан фарқ қилади. Прокариотлар бир қатор ўзига хос специфик физиологик жараёнлар, мас, ҳаводан молекуляр азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. Айрим карашларга биноан, Прокариотлар эукариот аждодлари билан бирга энг қад. ҳайвонларга киритилади.[1]
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |