Jump to content

Саёҳатнома

From Vikipediya

Саёҳатнома – бадиий адабиётдаги саёҳат таассуротлари ва тафсилотлари тасвирига бағишланган жанр. Саёҳатномаларнинг тарихий-бадиий қиммати муаллиф мақсади, услуби ва маҳоратига боғлиқ бўлади. Адабиёт тарихида саёҳат таассуротларининг насрий ва шеърий тасвиридан иборат ўнлаб асарлар мавжуд. Насрий саёҳатномаларда жой ва воқеаларнинг изчил тафсилоти етакчи ўрин туца, шеърий саёҳатномаларда тасвир ихчам ва умумлашган ҳолатда тасвирланади. Носир Хисрав „Сафарнома“си бу жанрнинг дастлабки намуналаридан бири бўлиб, унда 7 йиллик саёҳат таассуротлари насрий тарзда баён қилинган. Ўзбек адабиёти тарихида шеърий саёҳатномалар кўпроқ учрайди. Муқимийнинг мурабба шаклида ёзилган „Саёҳатнома“ асари ўзининг ғоявий-бадиий хусусиятлари билан ушбу жанрнинг ҳақиқий наъмуналаридан бири ҳисобланади. Нодимнинг Самарқанд ва Тошкентга қилган сафари натижасида юзага келган саёҳатномаси эса қасида шаклида ёзилган.

Ҳозирги давр адиблари ва публицистларининг турли мамлакатларга қилган сафарлари натижасида ҳам бир қатор насрий саёҳатномалар юзага келмоқда. Масалан, Ойбекнинг „Покистон таассуротлари“ асарида саёҳатнома мавзусининг кенгайганлиги, баён ва тасвир шаклларининг ўзига хослиги кўзга ташланади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил