Jump to content

Усмон Маткаримов

From Vikipediya
Усмон Имонқулович Маткаримов
Таваллуди 5-май 1922-йил
Вафоти 18-ноябр 1989-йил(1989-11-18)
(67 ёшда)

Усмон Маткаримов (05.05.1922—18.11.1989) — Қирғизистоннинг Исфана шаҳридаги колхознинг кўп йиллик раиси, сиёсатчи, ижтимоий фаол.[1] Маткаримов Исфанани ободонлаштиришга катта ҳисса қўшган.[2] Исфанада жойлашган Ўзбек гимназиясига Маткаримовнинг номи берилган.

Ҳаёти

[edit | edit source]

Усмон Имонқулович Маткаримов 1922-йил 5-майда ўша пайтда Самарқанд областининг Хўжанд уездига қарашли Исфана қишлоғида туғилган. 1929-йилдан 1935-йилгача қишлоқдаги 7 йиллик мактабда (ҳозирги кундаги Исфана ўрта мактабида) таҳсил олган.

1942-йил Иккинчи жаҳон урушида жанг қилиш учун ўз хоҳиши билан фронтга кетган. 1945-1946-йилларда Япон урушида ҳам қатнашган. Урушлар давомида Маткаримов икки марта ярадор бўлган.

Меҳнат фаолияти

[edit | edit source]
Исфанадаги Ўзбек гимназияси ҳовлисида Усмон Маткаримов хотирасига ўрнатилган бюст

Маткаримов 1948-йилдан 1953-йилгача Лайлак туманида озиқ-овқат соҳасида ишлаган. 1951-1952-йилларда Москвада тайёрлаш кўрсидан ўтган. 1962-йилдан 1967-йилгача Тошкентдаги Қишлоқ хўжалиги институтида агрономия соҳасида таҳсил олган.[2]

1953-йил Ис’ҳоқ Раззоқовнинг буйруғи билан „Қизил аскар“ колхози бошқармасининг бошчиси қилиб тайинланган. Кейин „Буденний“ ва „Исфана“ колхозларига етакчилик қилган.

Маткаримов колхоз раиси ўлароқ Исфана яқинидаги Абдувашид каналининг қазилишига етакчилик қилган. Бундан ташқари, туннел очиб, Исфана яқинидаги Яйлоқ сувини кўпайтириш ишларини амалга оширган. Натижада Исфана яқинидаги далаларга сув олиб келинган.[2]

Маткаримов 10 марта Лайлак тумани, 3 марта Ўш вилояти кенгашига депутат бўлиб сайланган. 1969-1970-йилларда Қирғизистон ССР Олий кенгашининг навбатдаги чақириғи депутати бўлган.[2]

Мукофотлари

[edit | edit source]

Исфана қишлоғи ва Лайлак туманининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Усмон Маткаримов 1967-йил „Меҳнат қизил байроқ“ ордени билан тақдирланган. Бундан ташқари, у „Ҳурмат белгиси“ орденини ҳам олган.[2] Ниҳоят, Маткаримов Қирғизистон ССР Олий кенгашининг 8 та фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.[2]

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Аминов, Саитмамат. Исъҳоқ Раззоқовнинг Ҳамюртлари (қирғизча), Ўш, 2005 — 385-387-бет. 
  2. 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Ёқубов, Темирбой. Исфана (Аспанакент) тарихи, Исфана, 2001 — 38-бет. 

Ҳаволалар

[edit | edit source]