Валюта опсиони
Валюта опсиони (лот оптио -танлаш, истак) — 1) валюта лот (сотишга қўйилган миқдор)ини келишилган муддат давомида ва келишилган нархлар бўйича сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқи учун тузилган шартнома; 2) шартноманинг мукрбил валюта шартларини танлаш ҳуқуқи. В.о. шартномада изоҳланади, тегишли томонга маълум муддат ичида ёки маълум ҳолат вужудга келган шароитда бошқа валютага ўтиш имкониятини беради. Бу валюта арбитражи учун ҳам имконият яратади. Опсион тўловнинг жойи, усули, шакли билан боғлиқ бўлган валюта шартларидан келиб чиқади. Шартнома тузишда В.о. шартларини аниқ ифода қилиш муҳим амалий аҳамиятга эга, яъни жиддий фойда ёки зарар кўриш билан боғлиқ. Опсион тўловни келишилган муддатнинг исталган кунида тўлаш ёки тўлашдан воз кечиш имконини беради.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |