Jump to content

кир

From Vikilug‘at

Туркча (тр)

кир

чиркин

Ўзбекча (уз)

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

кир

Айтилиши

Этимологияси

1 Бадан, кийим ва шу кабиларга чанг-тўзон ўтириши туфайли ва бошқа йўллар билан ҳосил бўладиган ифлослик. ◆ Қўлнинг кири. Тўннинг кири. шш Мўйсафид cапма-рош.. кирдан қатирмаланиб ялтираган лун-гини [Йўлчининг

Маъновий хусусиятлари

Маъноси

бўйнига илиб, бошини иш-қалай бошлади. Ойбек, Танланган асарлар.

2 Кир босган, кирланган. ◆ Кир кўйлак. Қўллари кир. шт ◆ Эгнида тирсаги қирилган костюм, Ёқа кир, тугмасиз, юз ямалган шим. Уйғун, „Устаси фаранг“ . ◆ Йўлчи унинг бошини кир ёстиққа оҳиста қўйди. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

3 кўчма Ярамас, жирканч, ифлос. ◆ Фа-қат ана шу кир мақсадга етиш ниятида Алиқул билан фикран бўлса ҳам битим туз-динг. Ш. Рашидов, „Бўрондан кучли“ . ◆ Ёшлик ўтди. Бўйи етди. Кир одат уни зиндондек ҳовлига солди. Миртемир .

4 Ювиладиган ёки ювилган кийим-кечак, сочиқ, дастурхон ва ш. к. буюмлар. ◆ Гул-нор титроқлаблари билан базўргина: -Яхши.. аммангизни севинтиринг, ман нима ? — деди-да, кир ёйишни баҳона қилиб, узоқлашди. Ойбек, „Танланган асарлар“ . ◆ [Ойимхон] Оч-дан ўлмаслик учун эртадан кечгача кир ювиб, ҳақига бир коса кепак олиб, нон қилиб еган. П. Турсун, „Ўқитувчи“ .

Кўнглида кири йўқ Дарров хафа бўла-вермайдиган, бировга гина-адоват сақла-майдиган, бировга ёмонликни истамайди-ган; очиқ кўнгилли. ◆ Юрагида бори юзига тепиб турадиган бундай кишиларни, кўнглида кири йўқ, дебмақтайдилар. П. Қодиров, „Уч илдиз“ . ◆ Тожимат ака.. кўнглида кири йўқ, шалдир-шулдир одам эди. С. Анорбоев, „Оқсой“ . Кўнглини (ёки дилини) кир қилмоқ Таъбини хира қилмоқ, дилини ғаш қил-моқ; бесаранжомликка солмоқ. ◆ Ўксиниш — одам кўнглини кир қиладиган ёмон иллат-лардан. М. Исмоилий, „Одамийлик қиссаси“ . ◆ У [Тўла] энг аввал.. дилини кир қилиб келган ёлғончиликка қарши кураш бошлади. М. Исмоилий, „Бизнинг роман“ . Тирноқ остидан (ёки орасидан, тагидан) кир қидирмоқ қ. тир-ноқ. ◆ Мен ўз акасини ревизия қилиб, тирноқ остидан кир қидириб юрган одамдан яхши-лик кутмайман. О. Ёқубов, „Асарлар“ . ◆ Сен тирноқ орасидан кир қидирмай қўя қол. Ш. Рашидов, „Бўрондан кучли“ . ◆ Дарров тирноқ тагидан кир қидирасиз-а, Самадов. П. Қоди-ров, „Уч илдиз“ . Тишининг кирини сўрмоқ Ей-диган ҳеч нарса йўкдигини билдиради, шун-га ишора қилади. ◆ Улар [бойлар] палов еб, ти-шини ковлаганларида, биз тишимизнинг кирини сўриб, ўчоқ олдида чориғимизни қуритар эдик. П. Турсун, „Ўқитувчи“ . ◆ Шўромиз бўлса, қоринларинг бир амаллаб тўйиб қолар, дейди. Лоп этиб қиш кирса, тишимизнинг кирини сўриб ўтирамизми? Б. Раҳмонов, „Мардлар қиссаси“ .


Синонимлари

Антонимлари

КИР. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

кир
1 грязь (на теле, белье и т. п.); // грязный, нечистый; ◆ ~ дастрўмол грязный, нечистый платок; ◆ ~ бўлмоқ быть грязным, загрязняться; ◆ ~ни кеткизмоқ смывать, удалять грязь;
2 бельё (чаще грязное); ◆ ~ ювиш стирка белья; ◆ ~ чайқамоқ 1) полоскать бельё; 2) стирать бельё; ◆ ~ токча узкая ниша, где хранится чистое бельё; ◆ 

  • ~ ювди куни первые поминки на третий день после смерти покойного или покойной (в этот день обычно стирают бельё покойного и потом отдают его человеку, омывавшему труп); тирноқ орасидан (или остидан) ◆ ~ изламоқ (букв. выискивать грязь под ногтями) подкапываться (под кого-л.); искать вину там, где её нет; искать повод для нанесения (кому-л.) вреда; ◆ кўнглида ~и йўқ чистосердечный, откровенный; имеющий чистые помыслы; ◆ кўнглида ~и йўқ одам чистосердечный человек; человек с открытой душой.

Туркча (тр)

кир

чиркин