Jump to content

тухум

From Vikilug‘at
Тухум

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

ту-хум

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ТУХУМ Бу от ПРСда [тохм] шаклида (113), ТжРСда тухм шаклида (400) келтирилган; ўзбек тилига тожикча шаклидаги хм товушлари орадиғига у товушини киритиб олинган; 'урғочи парранда, тошбака ва бошқа ҳайвонларнинг бола очиш учун қўядиган, қобиқка ўралган жинсий умуртқаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, ИИ, 236).
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

\ф. чтухум - уруғ, тухум; авлод, наел; сперма

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Урғочи парранда, тошбақа ва б. баъзи ҳайвонларнннг бола очиш учун қўядиган, қобиқ билан ўралган жинсий юмуртқаси ва шу нарса — таркибида барча озиқ моддаларига эга бўлган таом маҳсулоти сифатида. ◆ Товуқнинг тухуми. Ўрдакнинг ту-хуми. Тухум қилмоқ. Қовурилган тухум. Тухум ютмоқ.

Анқонинг тухуми қ. анқо. ◆ Нимасини су-риштирасиз, мулла ака, хўжайинлар ораси-дан эпақага келадиганини қидириш анқонинг тухумини қидириш билан баробар экан.. Ойбек, „Танланган асарлар“ . Тухум босмоқ 1) тухум қилиш учун мояк устида ўтирмоқ. ◆ Бундан роса ун йил бурун мана шу болохо-надаги қазноқда тухум босиб ётган фаранги товуқ бирданига қоқолаб, том орқасига Собиржон қориникига учиб тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари; 2) жўжа очиш учун маълум вақт тухумларга бағрини бериб ётмоқ. ◆ Сўрининг бурчагига ин қурган мусичанинг тухум босиб ётганини кузатди. Газетадан; 3) кўчма ҳеч бир иш қилмай, уйдан эшикка чиқмай ётмоқ, лоқайд юра-вермоқ. ◆ Раҳим тағин четга суриларди, балки яна чакагини боғлаб, уйда тухум босиб қоларди. Ҳ. Назир, „Сўнмас чақмоқлар“ . Тухум бостирмоқ Жўжа очиб чиқарсин учун, курк бўлган товуқнинг остита тухум қўймоқ. ◆ Комилжон бостирган тухумлар жўжа бўл-май, палағда чиқиб қолдими ? И. Раҳим, „Ихлос“ . Тухум очмоқ Тухум босиб ётиб, жўжа чиқармоқ. Тухум уриштирмоқ (ёки ўйнамоқ) Пишган тухумларни бир-бирига уриб, ким-ники синмай қолишга ўйнамоқ. ◆ Икки ариқ-нинг атрофига чойхоналар очиларди.. Қи-морбозлик бўларди, мозорлардан шайх ва қаландарлар келарди.. тухум ўйнашарди, сўнгра мастбозлик. И. Раҳим, „Ихлос“ . Тухум-га кирмоқТухум қила бошламоқ. ◆ Товуғимиз тухумга кириб қолди. Тухумдан чиқмоқ 1) гухум қилмай қўймоқ; 2) тухумни ёриб чиқ-моқ, жўжаламоқ. Тухуми оғзига келмоқ (ёки тиқилмоқ) Жуда зиқ, танг аҳволда қолмоқ. ◆ Охири тухум оғзига келганда, "ҳа бўл, ҳа бўл"га тушиб, шўр ернинг ярмини ҳам ювол-мадик. "Муштум" .

2 биол. Жинсий ҳужайра. ◆ Тухум йўли. Тухум ҳужайраси.

3 бот. Уруғ. ◆ Ошқовоқнинг тухуми.

4 кўчма Наел, авлод, зурриёт, зот. ◆ Тухуми қуриган ҳайвонлар. н ◆ Кўк қурт! Ёмон офат. Ғўзанинг заволи. Тезда тухум-ту-хумини қуритиш керак. Р. Азизхужаев, „Яшил чайла“ . ◆ Ўлсам ўлайин, одам тухумидан қўрқ-майман. "Ойсулув" .

Тухми одам (ёки инсон) Одам зоти. Султоним, бир кун бўлган одам, бир кун ўла-ди, тухми одам бошида шу савдо бор. "Гу-лихиромон". Тухумини қуритмоқ (ёки қир-моқ) Бутунлай йўқ қилмоқ. ◆ Агарда нажо-тимиз қипчоқ тухумини қуритишда бўлса, мени ҳам оссинлар! А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . У [◆ Давлатёр] фиғон чекаётир: -Сени ўлдирганнинг тухумини қираман, акажоним! П. Турсун, „Ўқитувчи“ .

5 кўчма Умуман, юзага келтирувчи нарса, уруғ. ◆ Агар сиз нафсиламрга қарасангиз, икки халқни бир-бирига совуқ кўрсатиб, адоват тухумини сочиб келувчи бир неча-гина одам бор.. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ТУХУМ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

тухум
1 яйцо; // яичный; яйцевой; ◆ янги тухум свежее яйцо; ◆ тухум йўли яйцевод; ◆ тухумнинг оқи яичный белок; ◆ тухум ҳужайраси биол. яйцевая клетка; ◆ тухум қуймоқ яичница; ◆ тухум қилмоқ класть яйца, нестись; ◆ тухум босмоқ 1) сидеть на яйцах; 2) перен. сидеть сиднем; ◆ тухум бостирмоқ сажать на яйца; ◆ тухум қўймоқ откладывать яички; метать икру; ◆ тухумга қирмоқ начать нестись; ◆ тухумдан чиқмоқ 1) перестать нестись; 2) вылупляться из яйца;
2 семена; ◆ қовоқ тухуми семена тыквы;
3 перен. потомство; семейство; ◆ тухуми қуриган ҳайвонлар вымершие животные; ◆ тухумини қуритмоқ уничтожить, истребить до конца (кого-что-л.); ◆ 

  • тухуми оғзига келганда разг. когда приспичит, когда подпирает.


Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

ту-хум

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

"Тухум" — 1) урғочилик жинсий ҳужайраси (қ. Тухумҳужайра); 2) таркибида барча озиқ моддаларга эга бўлган парранда маҳсулоти. Истеъмол учун, асосан, товуқ, бедана, сесарка Т.лари ишлатилади. |И. Раҳим|Зангори кема капитани}}. Сифати, вазни, муддати ва сақланиш шароитига қараб парҳез ва ошхона (оддий) Т.ларига ажратилади. Янги, юқори сифатли, совуқ ҳароратда сақданмаган, муддати 7 кундан ошмаган ◆ Мундоқ тухум Т.лар парҳез Т. ҳисобланади.

От

[edit]

тухум (кўплик тухумлар)

Тиллар