Чиғатой улуси
Чиғатой улуси чиғатойча: Chaģatoy ulusi Империя | |||||||
| |||||||
---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
ХИИИ асрда Дувахон даврида Чиғатой улуси ҳудуди (яшил рангда) | |||||||
Пойтахти | Олмалиқ (ҳозирги Хитой ҳудудида жойлашган тарихий шаҳар) [1224—1266] Қарши [1318—1326] | ||||||
Тил(лар)и | мўғул тили (аввал бошида)[1][2], чиғатой тили, форс тили | ||||||
Дини | Ислом, Шомонлик, Тангричилик | ||||||
Пул бирлиги | тангалар (кепаки, дирҳам), пул | ||||||
Майдони | 3 500 000 км² (1310)[3] | ||||||
Бошқарув шакли | монархия | ||||||
Сулола | чингизийлар | ||||||
Қонун чиқарувчи ҳокимияти | Қурултой | ||||||
Ҳукмдорлар унвони | хон | ||||||
Тарих | |||||||
- 1224-йилда | Чиғатой улуси ташкил топади | ||||||
- 1242-йилда | Чиғатойхон вафот этади | ||||||
- 1340-йилларда | Чиғатой улуси иккига бўлиниб кетади | ||||||
- 1370-йилда | Улуснинг ғарбий қисми барҳам топади | ||||||
- 1680-йилларда | Улуснинг шарқий қисми барҳам топади | ||||||
Мерос бўлиб ўтиши | |||||||
← Мўғуллар давлати Мўғулистон (қадимги давлат) → Темурийлар → Ёркент хонлиги → Турфон хонлиги → |
Чиғатой (Жағатай) улуси ёхуд Чиғатой ўрдаси, Чиғатой хонлиги, Чиғатой давлати (мўғ.: Цагаадайн улс; ўзбекча: Чиғатой улуси; хитойча: 察合台汗國; форсча: خانات جغتای) — Мўғул империясидан сўнг 1224-йилда Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхон ва унинг ворислари ҳукмронлик қилган ерларни ўз ичига олган мўғул, кейинроқ турклашган улус[4][5]. ХИИИ аср охирларида хонлик ўзининг энг юқори чўққисида Орол денгизининг жанубида Амударёдан то ҳозирги Мўғулистон ва Хитой чегарасидаги Олтой тоғларигача чўзилган, бу тахминан тугатилган Қорахитойлар давлатига тўғри келади[6].
Чиғатой улусидаги мўғуллари ўзларининг бошқарув тарзида асосан кўчманчи бўлиб қолишган ва ХВ аср охиригача шаҳар марказларида ўрнашмаганлар. Чиғатой улусидаги мўғуллар Мовароуннаҳр ва Тарим ҳавзасидаги шаҳар аҳолиси устидан ҳукмронлик қилганлар.
Тарихи
[edit | edit source]Чингизхон тириклигидаёқ ерни тўрт ўғлига бўлиб берган. Чиғатойхонга қандай ер берилганлиги бўйича тадқиқотчилар турлича фикр билдирадилар. Чиғатой ерлари ва саройлари ҳақидаги илк маълумотлар Чан Чуннинг эсдаликларида учрайди. У 1222-йилда Чингизхон билан учрашиш учун Ўрта Осиёга борганини, 1223-йилда эса у билан учрашиб, чиғатойлар хонадонидан ўтганини қайд этган. Ўша пайтда чиғатойлар хонадони Или дарёсининг жанубида жойлашган эди[7].
Яна бир фикрга кўра, Чиғатойхон тугатилган Қорахитой империясига тахминан мос келадиган ҳудудлар: Иссиқкўл, Или дарёси, Чу дарёси, Талас, Мовароуннаҳр ва Тарим ҳавзасини мерос қилиб олади.
Чиғатойхон ўз хонлигида тўлиқ мустақил бўлмаган ва анча вақт Қорақурумдан буйруқ олган. Кўчманчилик билан шуғулланувчи мўғулларнинг ўтроқ аҳолини бошқариш тажрибаси йўқлиги боис Чиғатойхон ўзига тегишли улусни бошқаришни аввал хоразмлик Маҳмуд Ялавочга, сўнгра унинг ўғли Масъудбекка (1238—1289) топширади. Ўзи эса умрининг охиригача укаси Ўқтой қоон саройида бош маслаҳатчи тарзида фаолият кўрсатади. Чиғатой улусидан олинадиган даромадларнинг асосий қисми Қорақурумга жўнатилган. Қолган қисмини маҳаллий аҳолидан тайинланган олий ҳоким улус эҳтиёжлари ҳамда қўшин харажатлари йўлида сарф қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Чиғатой улусида ҳам Чингизхон барпо этган мўғуллар давлатидек меҳнаткаш омма нафақат мўғул босқоқлари, доруғалари, балки маҳаллий зодагонлар ва оқсуяклар томонидан ҳам эзилган. Деҳқонлар, ҳунармандлар, косиблар, чорвадорлар илгаридан мавжуд бўлган солиқлардан ташқари мўғуллар жорий қилган янги солиқ ва ўлпонларни тўлашга мажбур эди. Охир оқибат Чиғатой улусининг қишлоқ ва шаҳарларида мўғулларга ва ерлик зодагонларга нисбатан норозиликлар кучайган, қўзғолонлар бўлиб ўтган. Шулардан бири 1238-йилдаги Маҳмуд Торобий қўзғолонидир. Бироқ Масъудбек қўзғолонни бостириб, халқни мўғул қасосидан қутқарди. Чиғатойхон 1242-йилда вафот этади ва унинг ўрнига набираси Қораҳулоку ўтиради, чунки унинг отаси Мутукан 1221-йилда Бомён қамалида ўлдирилган. Қораҳулоку мустақил ҳукмронлик қилиш учун жуда ёш эди, шунинг учун унинг ўрнига бева хотин Эбускун регент сифатида ҳукмронлик қилди. 1246-йилда Гуюкхон унинг ўрнига амакиларидан бири Есу Мункени тайинлайди. Есу Мунгке ҳокимият тепасига келди, чунки у Гуюкхоннинг яқин дўсти эди. У давлат ишларини хотини ва вазири Беҳиддин Марғинонийга топширган ичкиликбоз эди. 1252-йилда у Мангуқоон томонидан тахтдан олинди ва у яна Қораҳулокуни тахтга ўтказади[8]. Мангуқоон ва Ботухон Чиғатой улусини мулк сифатида тугатиб, уни Тули ва Жўжи ворислари ўртасида тақсимлашга келишиб олишган. 1251-йил империя пойтахти Қорақурумда бўлиб ўтган қурултойда Мангу қоон этиб сайлангач, чиғатой хонзодаларнинг кўпчилиги Ўктой қоон авлодлари қатори қатл қилинган. Чиғатой улусини Мангу қоон ва Ботухон бўлишиб олганлар. Мовароуннаҳр Ботухонга қарам бўлиб қолган. ХИИИ асрнинг 60-йилларида Чиғатойхоннинг 6-фарзанди Байдарнинг ўғли Олғу (1261—1265) чиғатойлар ҳокимиятини қайта тиклашга эришади. Олғу вафот этгач, унинг ворислари — Муборакшоҳ ва Бароқхон маҳаллий аҳоли билан яқинроқ муносабатда бўлиш мақсадида мусулмонликни қабул қилганлар. 1266-йил Чиғатой улуси хони қароргоҳи Еттисувдан Мовароуннаҳрга — Оҳангаронга кўчирилади. Бароқхон ҳукмронлиги вақтида Хайду кўрсатмасига мувофиқ Масъудбек томонидан Бухоро қайта тикланади. Фарғона водийсида янги шаҳар — Андижонга асос солинади. Кепакхон (1318—1326) даврида қароргоҳ Қашқадарёга кўчирилади, қадимги Насаф яқинида Қарши шаҳри барпо этилади. Улус Эрондаги каби маъмурий бирликлар ҳамда солиқ ундирилувчи туманларга (Фарғона ва Қашқарда — ўрчин) тақсимланади, ягона пул бирлиги — кепакига ўтилади. Аммо мўғул мулкларини бирлаштириш ва марказлаштириш мақсадида ўтказилган маъмурий ва молиявий ислоҳотлар сиёсий тарқоқликка барҳам беришга қодир эмас эди.
Улуснинг барҳам топиши
[edit | edit source]1326-йил охирида Тармаширин Чиғатойлар улуси тахтига ўтирди. У улусда 1334-йилгача ҳукмронлик қилди. Ибн Баттута Тармаширин билан Нахшаб шаҳри яқинида учрашган. Тармаширин мусулмон бўлган ва ўтроқ турмуш тарзини афзал кўрган ва мусулмонлар уни Алоуддин деб аташган. Айрим шаҳзодалар унинг кўчманчи ан’аналаридан мутлақо воз кечди деб да’во қилиб, унга қарши исён кўтардилар. Қўзғолонга Дува-Темурхоннинг ўғли Бузан бошчилик қилди, у Тармаширинни ағдариб, уни ўлдиради[9].
Бузан бир неча ой ҳукмронлик қилди ва 1334-йилда тахт Дувахоннинг невараси Дженкшихонга топширилди. Дженкшихон буддист бўлиб, 1332-йилда Дува-Темурхон ҳузурига 172 нафар рус асирларини юборгани учун пул мукофоти олган. Женкшихон саройи Олмалиқда бўлиб, католик роҳиблари шаҳар яқинидан ер сотиб олиб, ибодатхона қуришган. 1338-йилда Дженкшихонни ўз укаси Эсан Темур тахтдан ағдаради. Тез орада Энус-Темурхон акасининг ўлимида онасини айблади. Шундан сўнг Чиғатой улуси тахтини салибчиларга қарши қирғинлар уюштирган Ўқтойхон авлодидан бўлган Али султон эгаллади. Суиқасд пайтида барча католик роҳиблари ўлдирилган.
Али султон кейин Кунжиғхоннинг набираси Муҳаммад Пўлодхон бўлиб, унинг ўрнига Ясаурнинг ўғли Қозонхон тахтга ўтирди. Қозонхон 1346-йилда уруш йилларида таназзулга юз тутган хонликни мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган курашларда қозоқ шаҳзодаси қўлидан ўлдирилган. Унинг ворислари ҳукмронликни фақат табиий ҳол сифатида олиб борган ва давлатнинг ҳақиқий ҳокимияти мўғул ва туркий шаҳзодалар қўлига ўтган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1241-йилдан 1370-йилда Доғўлон Темур ҳокимият тепасига келгунга қадар Чиғатой улусида жами 25 та хон алмашган[10].
Бироқ минтақада 1346-йилда Қозонхондан сўнг ўқтойлар сулоласи хони Донишманжи икки йил давомида улусни ўз қўлига олади. Шундан сўнг 1370-йилгача мўғул ва туркий шаҳзодаларнинг қўғирчоқлари Баёнқулихон ва Темуршоҳ 13 йил давомида бирин-кетин тахтга ўтирдилар. Мўғулистонда 1348-йилда ҳокимият тепасига келган 18 ёшли Туғлуқ Темур Дувахоннинг набираси деб эълон қилинди. Туғлуқ Темурнинг онаси Дувахоннинг ўғли Эмилхўжанинг хотини бўлиб, у вафот этганида иккинчи эрининг уйига боргани тахмин қилинади[11].
Ба’зи тадқиқотчилар Туғлуқ Темурни Чиғатой улуси хони деб ҳисобламайдилар, чунки унинг Чиғатой улуси хони бўлгани жуда шубҳали. Айрим олимлар Қозонхонни Чиғатой улусининг сўнгги хони деб ҳисоблайдилар. Шундай қилиб, 1370-йил Ўрта Осиёда Амир Темур салтанатининг ўрнатилиши чиғатойлар ҳокимиятига барҳам берди. Бироқ бу ҳудудда бир муддат улус қолдиқлари ҳисобланмиш бир қанча кўчманчилар уюшмаси сақланиб қолди.
ХИВ аср чиғатойларнинг она тили
[edit | edit source]Араб саёҳатчиси Ибн Баттута Чиғатой улусининг ҳукмдори Кебекхон (1318-1326) ҳақидаги маълумотларга асосланиб, унинг туркий тилда гапиргани ҳақида маълумот беради: Хон (Кебекхон) ҳайрон бўлиб: „Яхши“ деб айтган[12]. Бу далиллар шуни кўрсатадики, Чиғатой улусининг чингизийлари ХИВ аср бошларида туркий тилининг маҳаллий қарлуқ шевасига ўтишган.
Этноним
[edit | edit source]Чингизхоннинг барча ўғилларидан фақат Чиғатойнинг ўз исми билан аталган сулоласи ва бу сулола асос солган давлатга пайдо бўлган. Чиғатойлар орасида тўртта уруғ алоҳида аҳамиятга эга эди: арлот, жалойир, қавчин ҳамда барлос. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, „чиғатой“ атамаси дастлаб айнан Чиғатой қўшинини ташкил қилган юқорида номлари санаб ўтилган мўғул қабилаларига нисбатан қўлланган[13]. Мовароуннаҳрда ХВ асрда имтиёзли ҳарбий имтиёзли мулкларга эга бўлган кўчманчи туркий қабилалар ҳам чиғатойларга алоқалари бўлмаса ҳам ўзларини чиғатойлардан ҳисоблашган[14].
Чиғатой улуси парчалангандан кейин ХИВ аср ўрталарида иккита алоҳида давлат шаклланди. Чиғатой атамаси фақат ғарбий давлат (Темур давлати) ва унинг аҳолиси учун сақланиб қолди. Мирзо Ҳайдар Дуғлатийнинг ёзишича, „Янги ташкил этилган икки давлат аҳолиси“ ўзаро душманлик туфайли улар бир-бирларини ҳар хил ҳақоратли номлар билан аташган. Яъни: чиғатойлар мўғулларни жете, мўғуллар эса чиғатойларни қораунаслар деб аташган»[15].
1405-йилда Амир Темур вафотидан кейин мамлакатдаги сиёсий вазият кескин ўзгарди. Соҳибқирон даврида «чиғатой» атамаси бутун мамлакат аҳолисига эмас, фақат ҳарбий синфга тегишли аҳолига нисбатан қўлланган бўлса, ХВ асрда у кенгроқ маънога эга бўлди: Мовароуннаҳрнинг туркий аҳолисининг бир қисми, шу жумладан илгари кўчиб келган қабилалар (масалан, қарлуқлар), чиғатойлар деб номлана бошлаган[16]. Темурийлар элитаси вакиллари, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзларини турк, Бобур эса Андижон аҳолисини турклар деб ҳисоблашган. У ўз хотираларида шундай ёзган эди: «Андижон аҳолисининг ҳаммаси турк; шаҳарда ва бозорда туркий тилини билмаган одам йўқ. Одамларнинг нутқи адабий нутққа ўхшайди»[17].
Кейинчалик, Темурийларнинг Муҳаммад Шайбоний билан кураши даврида, Мовароуннаҳр аҳолиси, баъзи манбаларда, янги келган ўзбеклардан фарқли ўлароқ, „чиғатой халқи“ (чиғатой эли) деб аталган[18]. Этнографик маълумотларга кўра, минтақа аҳолисининг бир қисми ХХ аср бошларида ҳам „чиғатой“ номини қатъий сақлаган.
Ўзбеклар билан бир қаторда Ўзбекистоннинг жануби-шарқи ҳамда Тожикистон жанубида „чиғатой тожиклари“ ҳам бўлган. 1924-1925-йилларда уларнинг сони 63,500 минг нафарни ташкил этган. Чиғатой тожиклари хардурийлар билан биргаликда тожикларнинг этнографик гуруҳларидан бири бўлиб, о'зига хосликларини сақлаб келишган. Гарчи Чиғатойхон мўғул бўлган бўлса ҳам чиғатой тожикларининг келиб чиқиши номаълумлигича қолмоқда[19].
Адабиёт
[edit | edit source]- Рашидаддин. Сборник летописей. Т. 2, М.Л, 1952-1960;
- Бартольд В. В. Очерк истории Семиречья, Фрунзе, 1943.
- Бартольд В. В. История культурной жизни Туркестана, Л., 1927.
- Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. — Т., 1996;
- Абдулғозийхон. Шажараи турк. — Т., 1992;
- Ўзбекистон халқлари тарихи. 1-ж. — Т., 1992.
Изоҳлар
[edit | edit source]- ↑ История Казахстана и Центральной Азии. Билим, 2001 — 245-бет. ИСБН 9785766724438.
- ↑ Григорьев А. П.. Монгольская дипломатика ХИИИ-ХВ вв: чингизидские жалованные грамоты. Изд-во Ленинградкого университета, 1978 — 12-бет.
- ↑ Жонатҳан М. Адамс, Тҳомас Д. Ҳалл анд Петер Турчин (2006). "Эаст-Wест Ориэнтатион оф Ҳисториcал Эмпирес" (ПДФ). Жоурнал оф Wорлд-Сйстемс Ресеарч (Университй оф Cоннеcтиcут). 12 (но. 2): 219–229.
- ↑ Блаcк, Cйрил Э.; Дупреэ, Лоуис; Эндиcотт-Wест, Элизабетҳ; Матусзеwски, Даниэл C.; Набй, Эден. Тҳе Модернизатион оф Иннер Асиа. Армонк, Н.Й.: М.Э. Шарпе, 1991 — 57-бет. ИСБН 978-1-315-48899-8.
- ↑ Упшур, Жиу-Ҳwа Л.; Террй, Жаниcе Ж.; Ҳолока, Жим; Cассар, Георге Ҳ.; Гофф, Ричард Д.. Cенгаге Адвантаге Боокс: Wорлд Ҳисторй, 5тҳ, Cенгаге Леарнинг, 2011 — 433-бет. ИСБН 978-1-133-38707-7.
- ↑ Сеэ Барнес, Парекҳ анд Ҳудсон, п. 87; Барраcлоугҳ, п. 127; Ҳисториcал Мапс он Филе, п. 2.27; анд ЛАCМА фор дифферинг версионс оф тҳе боундариэс оф тҳе кҳанате.
- ↑ Бартольд В.В. Сочинения. М.: Наука, 1963. C. 460.
- ↑ Гроуссет, Ренé (1970). Тҳе Эмпире оф тҳе Степпес: А Ҳисторй оф Cентрал Асиа. Неw Брунсwиcк, НЖ: Рутгерс Университй Пресс. ИСБН 978-0-8135-1304-1. п. 328-329.
- ↑ Бартольд 1963, c. 76.
- ↑ Босворт 1971, c. 197.
- ↑ Бартольд 1963, cc. 79-80.
- ↑ Ибрагимов Н.. Ибн Баттута и его путешествия по Средней Азии. Москва: Наука, 1988 — 99—100-бет.
- ↑ Султанов Т. И. К историографии этнополитической истории улусов Джучи и Чагатая. Золотоордынское обозрение, Т. 5, № 1, 2017. С. 74—92.
- ↑ Тюркск. чаҕатаж — русск. чагатай-/джагатай- (Опыт сравнительного изучения старого заимствования)» // Тюркологический сборник 1971. Сборник памяти В. В. Радлова. М.: «Наука», Восточная литература (издательство)|Главная редакция восточной литературы, 1972. С. 167—205.
- ↑ Ибрагимов С. К.. Материалы по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков: (Извлечения из перс. и тюрк. сочинений). Алма-Ата: Наука, 1969 — 216-бет. [сайт ишламайди]
- ↑ Народы Средней Азии и Казахстана, М.,1962, с.171.
- ↑ Бабур-наме. Перевод М.Салье. Ташкент. Главная редакция энциклопедий. 1992. с.30-31
- ↑ Трепавлов В. В. Шибаны: несостоявшийся этноним. Золотоордынское обозрение, Т. 7, № 2, 2019. С. 351—371.
- ↑ [1]