Jump to content

Илмий унвон

From Vikipediya

Илмий унвон — олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва илмий тадқиқот институтлари илмий ходимларига бериладиган унвон. Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида доцент ва профессор, илмий тадқиқот муассасаларида катта илмий ходим, профессор И.у.лари жорий этилган. Профессор, доцент ва катта илмий ходим унвони илмий даражаси бўлган ва олий ўқув юрти ёки илмий тадқиқот муассасасида педагогик ёки илмий тадқиқот ишларини бажариш жараёнида етарли малака кўрсатган шахсларга олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институт илмий кенгашлари тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан берилади. [1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил