Jump to content

Тош сувсар

From Vikipediya
Тош сувсар
Илмий таснифлашУшбу таснифни таҳрирлаш
Олам: Ҳайвонлар
Синф: Сутемизувчилар
Уруғ: Мартес
Қайси ҳайвонларга о'хшайди
Ушбу ҳайвон уй мушугига жуда о'хшаб кетади
Синонимлари
тош сувсар, уй сувсар, оқ сувсар

Тош сувсар (Мартес фоина), шунингдек, уй сувсар ёки оқ кўкракли мартен сифатида ҳам танилган, Европа ва Марказий Осиёнинг кўп қисмида яшайдиган мартен туридир.[1]

Тавсифи

[edit | edit source]

Ёқимли, ақлли ва шўх ариқ сичқонга ўхшаш ушбу ҳайвоннинг ватани Марказий Осиё ва Европа бўлсада, Шимолий Американинг бир қанча жойларида ҳам учраб туради. Бу сусарларнинг  ранги оч кулранг-жигаррангдан то қуюқ жигарранггача фарқ қилади. Ҳайвоннинг бўйнидан кўкрагига қадар ияк остида оқ чизиқ кўриниш мумкин. Аммо, баъзи шарқий ва жанубий ҳудудларда оқ чизиқ умуман йўқ. Ёш сувсарларнинг орқасида кулранг мўйнаси бор. Ушбу ҳайвон уй мушуки билан бир хил ўлчамда, аммо нозикроқ танага эга.[2]

Сувсар ҳақида

[edit | edit source]

Ҳаёт давомийлиги: 3-18 йил

Оғирлиги:1.5-2.5 кг

Узунлиги: 42-48 cм

Кўпайиши

[edit | edit source]
  • Ҳомиладорлик давомийлиги: 7.5-9 ой
  • Мустақил яшашни бошлайдиган муддай: 2 ойдан сўнг
  • Боласининг номланиши: кит

Озиқланиш

[edit | edit source]

Тош сувсарлар ҳамма нарсаларни, хусусан, кичикроқ сут эмизувчиларни, меваларни ва тухумларни истеъмол қилишади.[3]

Аҳоли

[edit | edit source]
Табиий таҳдидлар
[edit | edit source]

Тош сувсарлар баъзан зараркуранда бўлганликлари учун таъқиб қилинади. Шунингдек, улар Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатларда мўйналари сабабли овланади. Бироқ, бу таҳдидларнинг ушбу ҳайвонларнинг сонини кескин даражада пасайишига олиб келиши ҳақида ҳеч қандай далил мавжуд эмас.

Аҳоли сони
[edit | edit source]

ИУCН маълумотларига кўра, тош сувсарлар кенг тарқалган, аммо умумий аҳоли сони ҳисоби мавжуд эмас. Ҳозирги вақтда бу тур ИУCН Қизил рўйхатида „Энг Кам Ташвишли“ деб таснифланган ва бугунги кунда унинг сони барқарорлигича қолмоқда.[4]

Экологик жой

[edit | edit source]

Тош сувсарлар Марказий Европадаги сичқонлар ва каламушлар каби зараркунандаларининг аҳоли сонини назорат қилишга ёрдам беради ва тулкилар, ёввойи мушуклар ва бойқушлар каби ҳайвонлар учун ўлжа ҳисобланади. Ўрмонли ҳудудларда улар уруғларнинг тарқалишига ҳисса қўшиши мумкин ва Марказий Европа ўрмонларида мевали ўсимликларнинг уруғларини тарқалиши учун муҳим ҳисобланади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Спеcиэс: Стоне мартен“ (ингилизча). дwҳc. Қаралди: 16-сентябр 2023-йил.
  2. „Беэч Мартен“ (инглизча). Қаралди: 16-сентябр 2023-йил.
  3. А. Балестриэри; Л. Ремонти, Р. Б. Cапра, Л. Cанова & C. Пригиони. „Фоод ҳабиц оф тҳе стоне мартен (Мартес фоина) (Маммалиа: Cарнивора) ин плаин ареас оф Нортҳерн Италй приор то пине мартен (М. мартес) спреадинг“ (ингилизча) (15-январ 2013-йил). Қаралди: 16-сентябр 2023-йил.
  4. Абрамов, А.В., Кранз, А., Ҳерреро, Ж., Чоудҳурй, А. & Маран. „Беэч Мартен“ (ингилзча). Тҳе ИУCН (4-март). Қаралди: 16-сентябр 2023-йил.

Ҳаволалар

[edit | edit source]

Пине мартен ор стоне мартен – Wалдwиссен.нет

Беэч Мартен – Анималиа.био – онлайн ҳайвонлар энсиклопедияси