Jump to content

нур

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

нур

Айтилиши

Этимологияси

а. نُور — ёруғлик, ёғду

Маъновий хусусиятлари

Маъноси

1 Ёруғлик манбаидан таралган ва ингичка тола кўринишида тасаввур этиладиган зиё, ёғду. ◆ Куёш нури. Ой хира нур сочмоқда.

2 физ. Мусбат ёки манфий зарралар, электромагнит тебранишлар оқими. ◆ Рентген нурлари. Катод нурлари.

Нур касаллиги (ёки касали) Радиоактив нурларнинг организмга таъсир этишидан юзага келадиган касаллик. ◆ Чернобил ава-риясини бартараф этишда иштирок этган кўпчилик ватандошларимиз нур касаллигига чалинмасликлари учун профилактика иш-лари амалга оширилди. Газетадан . ◆ Нати-жада японларнинг бир қисми нур касалига мубтало бўлиб қолган. Ҳ. Ҳасанов, „Эква-тордан ўтганда“ .

3 Умуман, ёруғлик, зиё; ёруғлик энергияси. ◆ Электр нури. н ◆ Балиқ тирик сув билан, Гиёҳ яшар нур билан, Денгиз равшан дур билан, Инсон эркин у билан. Қ. Муҳаммадий .

4 кўчма Ҳақиқат, бахт-саодат, эркинлик, маърифат рамзи. ◆ Билим нури. н ◆ Кўча жанги бошланганди. Зулмат билан нур тўқ-нашган, ҳаёт-мамот уруши бормоқда. Ш. Тошматов, „Эрк қуши“ .

Кўз нури Ардоқли, кўз қорачиғидай азиз киши (асосан фарзанд ҳақида). ◆ У [она] Гул-нор каби севикли қизини, кўз нурини оловга отиб, яна унинг бахт ва саодати тўғрисида насиҳат қилиши керак. Ойбек, „Танланган асарлар“ . Кўз нурини тўкиб Узок, вақт кўз уз-май, кучини аямай, қунт билан. ◆ Кўз нурини тўкиб ишламоқ. Ҳйп ало (ёки устига) нур Яна ҳам яхши, кўнгилдагидан ҳам аъло. ◆ Ихтиёр ўзингизда, қутлайман десангиз айтиб кўринг, хўп деса — нур ало нур. М. Исмоилий, „Фар-ғона т“ . о. Нури дийда қ. дийда.

5 Нур (эркаклар исми).

Синонимлари

Антонимлари

НУР. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

нур

нур
1 луч; // лучевой; ◆ офтоб нурлари лучи солнца, солнечные лучи; ◆ нур сочмоқ рассыпать лучи; ◆ ой хира нур сочмоқда луна тускло светит; ◆ Рентген нурлари рентгеновские лучи; ◆ нур касали лучевая болезнь (болезнь вызванная облучением);
2 прям. и перен. свет, сияние; ◆ Бекобод - нур ва металл шаҳри Бекабад - город света и металла;◆ ой нури лунный свет; ◆ нур чашмаси поэт. источник света; ◆ нури дийда 1) свет очей, дорогой, любимый (ласковое обращение родителей к детям); ◆ эй нури дийдам, кўзимнинг оқу қораси! о, свет моих очей, зеница моего ока!; 2) перен. уст. пожалуйста, милости просим; Мен сизларга меҳмон олиб келдим. - Нури дийда (Н. Сафаров, «Уйѓониш») Я привёл к вам гостя. - Пожалуйста, милости просим; ◆ нури чашм свет очей, дорогой, любимый;
3 Нур (имя собств. мужское); ◆ 

  • кўз нури свет очей (о дорогом, человеке); ◆ нур ало (или устига) ◆ нур очень прекрасно, необыкновенно хорошо; отлично; ◆ кўз нурини тўкиб не жалея сил, усидчиво.

Туркча (тр)

нур